“Бунёдкор” машғулотларни давом эттирмоқда

Narzulla Saydullayev
5 янв 2017, 10:46
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси янги йил байрами муносабати билан қисқа муддатли таътилга чиққанди.

4 январдан бошлаб яна машғулотлар давом эттирилмоқда. “Қалдирғочлар” кунига икки маҳалдан, тренажёр зали ва очиқ майдонда шуғулланишмоқда.

Режага кўра, Сергей Лушчан ўз шогирдлари билан 6 январга қадар пойтахтимизда машғулотлар олиб боради. 7 январдан эса йиғин Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрига кўчади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com