"Бунёдкор" лагеридан гапирамиз. Таркибга янги футболчи келди. Анвар Ғофуров "Сурхон"га кетди

Iskandarov Abdulaziz
7 янв 2025, 15:05
Суперлига жамоалари қишки ўқув-машғулот йиғинларига навбати билан киришишмоқда.

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси кечадан ўз қароргоҳида янги мавсумга тайёргарликни бошлади. Айни пайтда Илёс Зейтуллаев бошчилигида тўлиқ бўлмаган таркиб билан машғулотлар бошланган. Янги футболчилардан Абдумавлон Абдужалилов, Одил Ҳамробеков ва "Андижон"дан Сардор Абдунабиев иштирок этмоқда. 

Клубнинг ёшлар жамоаларида мураббийлар ўзгармоқда. Хусусан, ўтган мавсумда асосий таркиб ва U-19 жамоасини бошқарган Анвар Ғофуров энди "Сурхон" ўринбосарларига устозлик қиладиган бўлди. Бундан ташқари "Бунёдкор" U-21 жамоасини Анвар Раҳимов тайёрлайди. Ўринбосарлар мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаевнинг клубда қолиш ёки қолмаслиги  эса аниқ эмас. Шунингдек бош мураббий Илёс Зейтуллаевга Италиядан икки нафар ёрдамчи мураббий келиши кутилмоқда. 

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›