UZ

Сўнгги янгиликлар

01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  7 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  12 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  1 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  1 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  1 23:49Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"  12 23:28Расман: "Ливерпуль" Виртцни 136 млн эвазига сотиб олди  12 23:12"Бухоро" ёрдамчи мураббийи: "Ҳакам нега футболчиларимизни сўкади? Ҳакамнинг "Нефтчи"га ёрдам бериши шарт эмасди"  15 22:47ПСЖ "Борнмут"га 55 млн таклиф қилди ва рад жавобини олди  0 22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  3 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  35 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  49 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  4 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0

“Бунёдкор” клуби раҳбарияти фан-клубнинг етакчи аъзолари билан учрашди Янгиликлар

“Бунёдкор” клуби раҳбарияти фан-клубнинг етакчи аъзолари билан учрашди

8 февраль санасида “Бунёдкор” клуби бош директори Улуғбек Мирзаев ҳамда фан-клубнинг етакчи аъзолари билан клуб мажлислар залида учрашув бўлиб ўтди.

Даставвал, “қалдирғочлар” раҳбари сўз олиб, ишқибозларга бугунги кунда клубда олиб борилаётган ишлар, янги мавсумга тайёргарлик ишлари ҳақида қисқача маълумот бериб ўтди.  


- Бизни ёзнинг жазирамасида ҳам, қишнинг қаҳратонида ҳам ёлғизлатиб қўймайдиган сиздек ишқибозларимиз билан кўришиб турганимиздан хурсандмиз ва ҳар доим сиз билан учрашишга тайёрмиз. Хабарингиз бор, яқинда клуб раҳбариятида бир қатор ўзгаришлар бўлди. Аброр ака Имомхўжаев клуб бош директори ўринбосари этиб тайинландилар. Аброр ака клуб ташкил этилган кундан буён доим биз билан биргалар, 2007 йили “Бунёдкор” фан клуби ташкил этилишида ҳам ўзлари бош-қош бўлган инсонлардан бири. Шунингдек, бугунги йиғилишда молиялаштириш бўлими бошлиғи Шомурод Исроилов ҳам иштирок этмоқда. Янги мавсум аввалида сиз мулислар билан учрашишни хоҳладик. Умуман олганда “Бунёдкор” учун ҳар доим мухлисларнинг фикри, уларнинг ўрни биринчи ўринда бўлиб келган ва мухлислар билан иш олиб боришни барчадан ПФЛ ҳам талаба қилмоқда. Футбол ким учун? Албатта мухлислар учун. Клубимиз шиори ҳам бежизга “Бунёдкор” мухлислар учун ўйнайди!” эмас. Биз футболчилар билан айнан шунга ҳаракат қиламиз ва сиз ҳам доимгидек бизни ёлғизлатиб қўймайсиз деган умиддаман. Янги мавсум олдидан бир қатор муаммоларни ҳал қилишга ҳаракат қиляпмиз. Жумладан, хабарингиз бор, уй стадионимиз майсасини алмаштириш ишлари олиб борилмоқда ва биз бир муддат уйдаги ўйинлармизни бошқа стадионларда ўтказишимизга тўғри келмоқда. Ҳозирда айнан мана шу масала юзасидан оғзаки келишувга эришдик ва муаммо бартараф этилди. Унга кўра айрим ўйинлармизни ТТЙМИ стадионида ўтказсак, айримларини “Пахтакор” стадионида ўтказишимизга тўғри келади. Бу борада ПФЛ ҳам бизнинг ҳозирги ҳолатимизни инобатга олиб қўллаб-қувватламоқда.



Аброр Имомхўжаев (клуб бош директори ўринбосари):

-Бизнинг фаол фан-клубимиз бор ва улар билан ҳар доим фахрланганмиз. Айнан мана шу фаолликни бу мавсумда яна ҳам кучайтириш ва энг зўр фан клуб эканини исботлаш вақти келди. Сабаби айнан ПФЛ ҳам шуни талаб қилмоқда. Хорижий клублар фан клублари фаолиятига қарасак, улар клубдан холи тарзда фаолият олиб боради ва ўзлари мустақил ҳисобланади. Келинг, бизда аввалига клуб қўллаб-қувватлаган ҳолда ва кейинчалик фан-клуб алоҳида клуб қошида ажралмаган ҳолда мустақил ташкилот сифатида фаолият олиб боришини ташкил қилсак. Унда клуб атрибуткалари, мухлислар учун футболкалар, сувенирлар ҳамда турли хил эсдалик совғалари ишлаб чиқарилишини йўлга қўйсангиз ва шу орқали фан-клуб фаолиятини молиялаштиришни йўлга қўйилади ҳамда бир қанча иш ўринлари ҳам яратилади. Бунда клуб албатта сизга ёрдамлашади.



Улуғбек Мирзаев (“Бунёдкор” клуби бош директори):

-ПФЛ талаби асосида мухлислар клуби билан ишлайдиган алоҳида мутахассис айрим клубларда йўқ, борларида ҳам эътибор кам дея эътироз билдиришди. Биз айнан шундай эътирозлар бўлмаслиги учун ҳар доим фан клуб билан бирга ишлашга тайёрмиз. Мухлисларимиз сафини кенгайтириш, улар билан мунтазам мулоқотлар қилиш мақсадида  турли муассасалар, олийгоҳлар талабалари, мактаб ўқувчилари билан учрашувлар ташкил қилишни режалаштирмоқдамиз. Шу орқали мухлисларимиз сафини кенгайтириб борамиз. Шунингдек, клуб мухлислари ўртасида турли танловлар ўтказишни режалаштиряпмиз. Мухлислар билан ишлаш соҳасида фаол бўлишимиз керак ва орқада қолиб кетмаслигимиз шарт. Фан-клубга қандай ёрдам керак бўлса, таклифлар берсангиз ёрдам беришга тайёрмиз.



Шавкат Имомов (“Бунёдкор” фан клуби раиси):

-Энг аввало биз мухлислар билан учрашувга “лаббай” деб жавоб бергани учун клуб раҳбариятига раҳмат. Мунтазам равишда мухлисларни қўллаб-қувватлаб келмоқдасизлар, биз ҳам ҳеч қачон “Бунёдкор”ни ёлғизлатиб қўймаймиз. Ҳар доим клуб билан биргамиз. Юқорида билдирилган таклифлар ҳамда фикрларни инобатга олган ҳолда клуб мухлислари билан йиғилиб, келишиб олиб тез фурсатда ишларни ташкил этамиз.


Абдураҳмон Фозилов (“Бунёдкор” фан-клуби етакчиси):

-Бугунги қабул учун раҳмат. Яқинда БААда ўтказилган Осиё чемпионатида “Бунёдкор” фан клуби аъзолари ҳам иштирок этиб қайтишди ва ушбу мусобақадан олиб келинган арзимас совғамизни топширмоқчимиз.
Юқорида билдирилган фикрларга келадиган бўлсак, фан-клубнинг мустақил бўлгани, ўзи пул ишлаб топишга ҳаракат қилиши яхши. Биз ҳам бу борада тарғибот ишларини олиб боришга, клуб қошида юқорида айтилганидек атрибуткалар, сувенирлар ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорларни таклиф этишга ҳаракат қиламиз.



Улуғбек Мирзаев (“Бунёдкор” клуби бош директори):

-Футбол мухлислар учун! Мухлисларсиз бўм-бўш стадиондаги ўйинлар ҳеч кимга керак эмас. Жамоа ва фан-клуб худди бир оиладек. Сиз мухлислар эас мана шу оиланинг тенг ҳуқуқли аъзосиз. Қилинаётган барча ишлар мухлисларни стадионга қайтариш учун амалга оширилмоқда. Бу борада сиз ҳам биз билан бирга елкама-елка туриб доимгидай ёрдамлашасиз деган умиддамиз. “Бунёдкор” ишқибозлари сафини янада кўпайтиришимиз даркор. Яхши кунда ҳам, ёмон кунда ҳам биз билан бирга эканлигингиздан, сиз каби фидоий мухлисларимиз борлиги билан фахрланамиз!


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика