UZ

Сўнгги янгиликлар

18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  0 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  3 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  4 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  4 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0

“Бунёдкор” кичкинтойлар фестивалида ҳам фаол Янгиликлар

“Бунёдкор” кичкинтойлар фестивалида ҳам фаол

Маълумки, 10 ёшдан кичик бўлган болалар “Бунёдкор” футбол мактабига ҳеч қандай имтиҳонларсиз қабул қилинади.
Шунингдек, улар натижа талаб этиладиган мусобақаларда иштирок этишмайди. Фақат турли фестиваллар ва тенгдошлари билан ўртоқлик ўйинлари орқали кичкинтойлар ўз маҳоратларини ошириб боришади.

Яқинда “Бунёдкор” БЎФМ нинг 8 ёшли кичкинтойлари кетма-кет 2 фестивалда иштирок этишди. Дастлаб машҳур футболчи ва мутахассис Акмал Азизхўжаев хотирасига бағишланган турнирда Абдумалик Рахимов шогирдлари ўз тенгдошлари билан қуйидаги натижаларни қайд этишди: “Пахтакор” – 3:0, БЎСМ-30 – 2:0, “Спартак”-2 – 7:0, “Спартак-1” – 0:2.

Сўнгра, оммавий футбол кунига бағишланган турнирда ҳам айнан шу кичкинтойлар қатнашишди. Фестивалнинг қизиқ томони, унда натижа муҳим бўлмаганлиги сабабли қизлар жамоалари ҳам иштирок этишди. Кичкинтой “қалдирғочлар” натижалари: “Пахтакор” – 4:0, БЎСМ-30 (қизлар) – 2:0, “Насаф” – 5:0, “Спартак” – 0:1.

Юқорида таъкидлаганимиздек, бу фестивалларда натижа бирламчи бўлмаган. Ёш футболчилар илк маротаба жамоавий ўйин нималигини ҳис қилишди. Улар берилиб ўйнашди ва ота-оналари олдида ўзларини ҳар томонлама кўрсатишга интилишди. Киритилган ҳар бир гол уларга завқ-шодлик бағишлаган бўлса, мағлубиятдан сўнг кўз ёшлар ҳам бўлди. Лекин бу уларнинг футболчилик фаолиятидаги илк қадам. Ҳозирча улар миллионлар ўйинидан фақат завқ олишсин, тобланишсин. Акаларидан ўрнак олишсин. Улар майдонда ўз сўзларини айтадиган пайт, клуб шаъни учун тўп суриш вақти ҳали келади...
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика