UZ

Сўнгги янгиликлар

14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  0 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  3 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  4 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  21 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  8 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  18 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0

“Бунёдкор” Исфаҳондаги биринчи машғулотини ўтказди Янгиликлар

“Бунёдкор” Исфаҳондаги биринчи машғулотини ўтказди

Теглар :  Бунёдкор
Айни пайтда Эронда бўлиб турган “Бунёдкор” жамоаси Исфаҳондаги биринчи машғулотини ўтказди.

“Қалдирғочлар” Исфаҳон шаҳрининг бош жамоаси “Сепаҳон” футбол клуби қароргоҳида шуғулланишди. Сергей Лушчан бошчилигида олиб борилган тайёргарлик жараёнида Эронга олиб келинган барча 19 нафар футболчи иштирок этди. Машғулот таҳминан бир ярим соатча давом этди.

Футболчиларнинг барчаси соппа-соғ ва ўйинолдидан жангавор ҳолатда.

4 апрель куни соат 10:00да жамоалар менежерлари ва учрашув расмийлари ўртасидаги йиғилиш бўлиб ўтади. Ўйинолди матбуот анжумани эса соат 11:00га белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, “Зоб-Аҳан” – “Бунёдкор” учрашуви 5 апрель куни Исфаҳондаги “Фуладшаҳр” стадионида маҳаллий вақт билан 20:00да (Тошкентда 20:30 бўлади) бошланади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика