UZ

Сўнгги янгиликлар

21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  0 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  1 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  1 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  19 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  7 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  22 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  8 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  3 16:40"Реал" собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  2

“Бунёдкор” Исфаҳонда машғулот ўтказди Янгиликлар

“Бунёдкор” Исфаҳонда машғулот ўтказди

Теглар :  БунёдкорОЧЛ-2017
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси айни дамда Эроннинг Исфаҳон шаҳрида бўлиб турибди.

Хабирингиз бор, “қалдирғочлар” 11 апрель, сешанба куни Осиё Чемпионлар лигаси, гуруҳ босқичи, 4-тури доирасида “Зоб-Аҳан” клуби меҳмони бўлади.

Кеча Исфаҳон шаҳрига етиб келган “Бунёдкор” вакиллари бугун ўзларининг биринчи машғулотини ўтказдилар. “Зоб-Аҳан” клуби қароргоҳидаги майдонлардан бирида олиб борилган машғулотда “Бунёдкор” билан Эронга олиб келинган барча футболчилар иштирок этишди. Сергей Лушчан ўз шогирдлари билан бир соатдан ошиқроқ вақт давомида шуғулланди.

Қайд этиш керакки, “Бунёдкор” Эронга бир қатор йўқотишлар билан келган. Ҳужумчи Вадим Чемиртан дисквалификация туфайли баҳсни ўтказиб юборса, Жовлон Иброҳимов ва Алишер Саноев жароҳатлари сабабли Тошкентда қолишган.

Эслатиб ўтамиз, “Зоб-Аҳан” – “Бунёдкор” учрашуви 11 апрель куни Исфаҳондаги “Фуладшаҳр” стадионида маҳаллий вақт билан 20:00да (Тошкентда 20:30 бўлади) бошланади.


Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика