"Бунёдкор" ҳам машғулотларга киришди. Таркибда ўзгаришлар борми?

Iskandarov Abdulaziz
22 дек 2021, 18:25
Суперлига жамоалари кичик танаффусдан сўнг навбатдаги мавсумга тайёргарлик жараёнларини бошлаб юборишди

Шуҳрат Мақсудов мураббийлигидаги “Бунёдкор” янги мавсумга тайёргарликни бошлади.

20 декабрдан эътиборан “Бунёдкор” академиясида йиғинга киришган “қалдирғочлар” таркибида ўзгаришлар йўқ. Йиғин 2021 йилги мавсумни жамоа сафида ўтказган футболчилар билан давом этмоқда. Кунига бир маҳалдан ўтказилаётган машғулотларда асосан жисмоний тайёргарликка аҳамият берилмоқда. Машғулотлар майдонда ва “тренажёр залида” ўтказилмоқда. 29 декабрга қадар давом этадиган машғулотларнинг сўнгги кунида назорат учрашуви ўтказилади. Унда жамоа икки таркибга бўлинган ҳолда майдонга тушади.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: "Бунёдкор" матбуот хизмати