UZ

Сўнгги янгиликлар

16:11Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Хитой йиғинига йўл оладиган таркиби маълум  0 15:44"Барселона" Ямалга 10-рақамни беришга қарор қилди  3 15:18Расман: Қирғиз Республикаси бош мураббийи ишдан кетди  2 14:55Шаҳбоз Жўрабеков: "Иккинчи даврада "Бухоро"ни юқорида кўрасиз. Бекхэмнинг зарбаларини кўриб катта бўлганман"  4 14:34"Манчестер Сити"га эгалик қиладиган "City Football Group" Ўзбекистонда ўз клубига эга бўлиши мумкин  18 14:06МЮ Онанани сотиб, италиялик дарвозабонни биринчи рақамга айлантирмоқчи  1 13:38Месси MLS юлдузлари ўйинида қатнашади  19 13:10"Барселона" футболчиси "Мальорка"га ўтишга яқин  3 12:18"Лас-Пальмас" футболчиси автоҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмди  0 11:50Эдерсон миш-мишларга чек қўйди  0 11:23Челестини Файзуллаевнинг ЦСКАдаги тақдирини ҳал қилади  3 10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  5 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  25 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  3

"Бунёдкор" Германияни табриклайди Янгиликлар

"Бунёдкор" Германияни табриклайди

“Бунёдкор” футбол клуби Германия терма жамоаси жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлгани муносабати билан ушбу мамлакатнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Найнхарт Хёфер-Виссингга табрикнома йўллади.
Унда жумладан шундай дейилган:

Ҳурматли Элчи жаноблари!

Ўзбекистоннинг беш карра чемпиони ва мамлакат кубогининг тўрт бора соҳиби Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби Сизга ўз эҳтиромини билдиради ва мамлакатларимиз ўртасида ўзаро манфаатли дўстона алоқаларни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссангизни қадрлайди.

Бразилияда якунланган футбол бўйича Жаҳон кубоги учрашувларини сайёрамизда миллиардлаб мухлис қизиқиш билан кузатди. Мусобақада бош совринни Германия миллий терма жамоаси ҳақли равишда қўлга киритди.

Немис футболчилари Португалия, Бразилия, Аргентина каби футболи ривожланган мамлакатлар жамоаларини ишончли тарзда мағлубиятга учратгани таҳсинга лойиқ.

Мирослав Клозе жаҳон чемпионатлари финал босқичларида энг кўп гол урган футболчига айлангани, Мануэль Нойер турнирнинг энг яхши дарвозабони сифатида эътироф этилгани Германия футболининг ютуқлари бежиз эмаслигини тасдиқлаб турибди.

“Бунёдкор” футбол клуби Сизни ва Сиз орқали Германия халқини футбол бўйича жаҳон чемпиони унвони тўртинчи бор қўлга киритилгани билан табриклаб, янги ёрқин муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика