UZ

Сўнгги янгиликлар

13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  2 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0 12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  4 11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  2 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  2 10:20Алонсо илк таклифга йўқ деди  2 09:52"Реал Мадрид" 20 ёшли футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  1 09:24МЮ раҳбарияти Маркус Решфордни "Барселона"га ижарага берганидан пушаймон  11 08:55"Реал" футболчиси: "Рақсга туш ва ҳеч қачон тўхтама"  6 08:27Трент Александер-Арнолд "Ливерпул"га қайтиши мумкин — Mirror  4 07:58Аутсайдерни мағлуб эта олмаган Микел Артета ўйиндан сўнг нималар деди?  10 07:30Чемпионлар Лигаси 1/16 финалининг биринчи ўйинлари якунлари бўйича “Ҳафта ўйинчиси” мукофотига номзодлар эълон қилинди  10 07:01Ахбор Имомхўжаевнинг ёрқин хотирасига бағишланади: "10000 метр баландликда уюштирилган интервью"  1 03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  11

«Бунёдкор» ФК Мираброр Усмоновни табриклайди! Янгиликлар

«Бунёдкор» ФК Мираброр Усмоновни табриклайди!

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол федерацияси президенти, Сенатор Мираброр Усмоновга
Ҳурматли Мираброр Зуфарович!

Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби Сизни таваллуд айёмингиз билан самимий табриклайди.

Бевосита Сизнинг бошчилигингизда Ўзбекистон футболини ривожлантириш борасида кўплаб ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Уларнинг самараси сифатида дунёнинг турли мамлакатларида Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари қўлга киритаётган ютуқлар тан олинмоқда.

Ўзбек футболи инфратузилмасини замон талаблари даражасига олиб чиқиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг бевосита гувоҳи бўлиб турибмиз. Бунга мисол сифатида янги барпо этилган ва нафақат профессионал футболчилар, балки ёш ва иқтидорли авлодни тарбиялаш борасида барча шароитларга эга бўлган “Бунёдкор” спорт мажмуасини келтириш мумкин. Замонавий комплекс яратилишида Сизнинг беқиёс хизматингиз борлигини яхши биламиз.

Бразилиянинг Сан-Пауло шаҳрида ўтган Халқаро Футбол Уюшмаси Конгрессида қатнашганингиз, ФИФАнинг “Хизматлари учун” ордени билан мукофотланганингиз ўзбекистонлик барча футбол жамоатчилиги қатори бизни ҳам мамнун этди.

Сизга сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва олиб бораётган ишларингизда янги ёрқин муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика