UZ

Сўнгги янгиликлар

15:53"Қўқон-1912" ва "Нефтчи"да ҳам қарздорлик бор  0 15:29Аброр Исмоиловнинг агенти "Навбаҳор" устидан ОФКга арз қилди  3 14:53Шаҳзод Азмиддинов иккинчи даврани "Андижон"да бошлайди  2 14:48Иккинчи давра стартига бир ҳафта қолди  2 14:34"Интер" ҳужумчи учун 45 млн евро таклиф қилди  0 14:11Шусуке Фуруя: "Саудияга қарши ўйин мен учун биринчиси эди. Ўзбекистонликлар паслар орқали ўйинни яхши назорат қиладиган жамоа"  0 13:53Расман: Кожо Ўзбекистонга қайтди  4 13:53Аббос Ал Ҳасан: "Менимча, Ўзбекистон Япониядан кучлироқ"  2 13:26Жалолиддинов, Эркинов, Абдихолиқов — ортга қайтган легионерларни олдинда нима кутмоқда?  3 13:11"Барселона" ҳужумчиси бошқа клубга ўтди  1 12:51Уче Бриан Нвадике: "Ўзбекистон аввалгидан кучлироқ"  1 12:38"Атлетико" сафидаги ЖЧ ғолиби Каталонияга йўл олиши мумкин  0 12:13АПЛ клуби Шешко учун 80 млн евро тўлайди  1 11:55Муҳаннад Ал Яҳё: "Ўз майдонимизда U-23 Осиё кубоги бош совринини қўлга киритишни хоҳлаймиз"  0 11:31"Манчестер Сити" 22 ёшли ҳимоячи учун 57 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр  8

“Бунёдкор” ФК 11 ёшда! Янгиликлар

“Бунёдкор” ФК 11 ёшда!

Теглар :  Бунёдкор
Бугун “Бунёдкор” футбол клуби ташкил этилганига роппа-роса 11 йил тўлди.
Клуб 2005 йилнинг 6 июль санасида ташкил топган. Ўшанда “Қурувчи” номи остида фаолият юрита бошлаган жамоа хаваскорлар ўртасидаги Тошкент шаҳар чемпионати орқали биринчи лигага йўлланма берувчи ўтиш турнирининг финал босқичида иштирок этган. Мусобақа якунига кўра, “Қурувчи” биринчи лигага берилган йўлланмаларнинг бирини қўлга киритган.

2006 йил биринчи лига баҳслари якунларига кўра “Қурувчи” (38 учрашув, 27 ғалаба, 5 дуранг ва 6 мағлубия билан) олий лигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Олий лигадаги дебют мавсумдаёқ “Қурувчи” ички мусобақаларда бир неча янги рекордлар ўрнатди. Мамлакат грандлари билан учрашувларда энг кўп гол уриш, энг кам гол ўтказиш, энг кўп очко жамғариш каби кўрсаткичларда янги саҳифалар очилди. Қолаверса, дебютант жамоа вакили Илҳом Мўминжонов мавсум якунига кўра чемпионатнинг энг яхши тўпурари номига сазовор бўлди.

2008 йилнинг 3 августидан бошлаб жамоа номи “Қурувчи”дан “Бунёдкор”га ўзгартирилди. Қисқа фурсат ичида “Бунёдкор” беш карра мамлакат чемпиони, икки карра вице-чемпион, мамлакат кубогининг тўрт карра соҳиби, Ўзбекистон суперкубоги эгасига айланди. “Бунёдкор” қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақаси – Осиё Чемпионлар лигасида икки марта ярим финалга қадар етиб борди. 2008 йилда “Бунёдкор” футболчиси Сервер Жепаров Осиёнинг энг яхши футболчиси деб тан олинди. Қитъамиз футболининг энг нуфузли ташкилоти – ОФК 2015 йил якунларига кўра, “Бунёдкор” ФК хизматларини яна бир бор эътироф этди. Мавсум якунида аниқланган Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси номинациясининг якуний учлик рўйхатини тўлиқ “қалдирғочлар” тўлдиришди ва якунда ғолиблик Достонбек Ҳамдамовга насиб этди. Ўтган вақт мобайнида “Бунёдкор” бренди нафақат Осиёда, балки бутун дунё бўйлаб кенг тарқалди.

Худудимизда ягона, замонавий талабларга тўлиқ жавоб берадиган ва барча қулайликларга эга бўлган “Бунёдкор” стадионида барпо этилди. Клуб қошидаги футбол мактаби кун саъйин янги-янги марраларни кўзлаган ҳолда фаолият юритмоқда. “Бунёдкор” тарбияланувчилари турли ёшдаги Ўзбекистон терма жамоаларида ҳаракат қилишмоқда.

Фаолияти давомида “Бунёдкор” билан боғлиқ бўлган барча инсонларни – мураббийлар, футболчилар, мухлислар, ишчи ходимлар, ҳомийлар ва бошқаларни чин дилдан муборакбод этамиз. Ишонамизки, жамоамиз ҳали янгидан-янги марраларни забт этиб, мухлисларга ёрқин ғалабаларни тақдим қилади.

11 ёшинг муборак, “Бунёдкор”!
Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика