"Бунёдкор": Фарм-клуб Андижонда ғалаба қозонди

Aziz Tukhtamuradov
9 июн 2015, 16:23
Биринчи лига жамоалари навбатдаги 12-тур учрашувларини ўтказишди.
“Шарқ” минтақасида иштирок этаётган “Бунёдкор” фарм-клуби Андижонда “Уз-Донг Жу” жамоаси меҳмони бўлди.
Ўсмир “қалдирғочлар” кучли рақиб майдонида Ислом Қобиловнинг ягона голи эвазига ғалаба қозондилар.

Қайд этиш керакки, бу ғалаба 17 ёшли футболчиларимизнинг кетма-кет иккинчи ютуғидир. Бундан олдин Дмитрий Ким шогирдлари Қувасойнинг “Цементчи” жамоасини мағлубиятга учратишган эди.


«УЗ-ДОНГ ЖУ» (Андижан) - «БУНЁДКОР-2» (Ташкент) - 0:1.
Гол: Ислом Қобилов (83)
Огоҳлантиришлар: Ш.Жумабоев (73) - А.Исламов (38), Н.Тўхтасинов (44), Ж.Эсонқулов (50), С.Қодирқулов (73)
Четлатиш: Н.Тўхтасинов (иккинчи огоҳлантириш, 90+1)
Ҳакамлар: Р.Кападзе (Фарғона) - 7,8; Э.Турсунов (Наманган) - 7,9; И.Носиров (Наманган) - 7,7; Б.Рўзиматов – 8,0
Назоратчи: Э.Арипов (Фарғона)
8 июнь 2015 й. Андижон. 76 томошабин


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com