UZ

Сўнгги янгиликлар

14:34Расман: "Боруссия Д" бош мураббийни истеъфога чиқарди  2 14:03"Реал" ёки "Барселона"да ўйнаш? Холанд жавоб берди  17 13:35МАҚОЛА. Катанецнинг терма жамоадаги фаолияти қандай кечди?   21 13:13Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖнинг янги мураббийи эртага Қатарга учиб кетади  121 12:07Breaking! Сречко Катанец Ўзбекистон МТЖни тарк этди  237 11:31Рэшфорднинг агенти "Барселона" спорт директори Деку билан учрашди  3 10:56"Бунёдкор" Анталияга қандай таркиб билан йўл олди?  3 10:30Эшитдик-да! "Локомотив" билан шартнома қилган футболчилар Суперлигага қайтмоқда   15 10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун Қатар билан ўйнайди  0 09:35Тошкент клуби футболчиси "Қизилқум" сафига бориб қўшилди  1 09:10"Андижон" Туркияда 9 та назорат учрашуви ўтказади. Рақиблар орасида Норвегия жамоаси бор  3 08:30Про лига тўпурари клуби билан келишувни узайтирди  0 08:00Санъат Шихов "Бунёдкор" U-21 жамоасида иш бошлади  3 07:30"Навбаҳор"дан кетган футболчи Баҳрайн клуби билан шартнома имзолади   2 03:05ЕЧЛ. "Атлетико" "Байер" устидан иродали ғалаба қайд этди, "Ливерпуль" эса "Лилл"дан устун келди ва бошқа натижалар  11

“Бунёдкор” Эронда қандай натижалар қайд этган? Янгиликлар

“Бунёдкор” Эронда қандай натижалар қайд этган?

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Эрон мамлакатига саккизинчи маротаба ташриф буюрмоқда.
“Бунёдкор”ни 1 апрель куни “Фулад”га қарши Эрондаги саккизинчи учрашуви кутиб турибди. Эътиборингизга, “қалдирғочлар”нинг бунгача Эронда ўтказилган учрашувларининг қизиқарли маълумотларини келтириб ўтамиз.

“Қалдирғочлар” Эронда Исфаҳоннинг “Сепаҳон”и билан уч, ушбу шаҳарнинг “Зоб-Аҳан”, Каражнинг “Сайпа” ва Теҳроннинг “Пирузи” жамоалари билан бир маротабадан куч синашган. “Бунёдкор”нинг Эрон клубларига қарши сафардаги умумий статистикаси қуйидагича: 7 ўйин, 3 ғалаба, 2 дуранг ва 2 мағлубият.

“Бунёдкор”нинг Эрон клубларига қарши сафарда қайд этган натижалари:
2008. Гуруҳ босқичи. “Сепаҳон” – “Бунёдкор” 1:1
2008. Чорак финал. “Сайпа” – “Бунёдкор” 2:2
2009. Гуруҳ босқичи. “Сепаҳон” – Бунёдкор“ 0:1
2009. Нимчорак финал. “Пирузи” – “Бунёдкор” 0:1
2010. Гуруҳ босқичи. “Зоб-Аҳан” – “Бунёдкор” 3:0
2011. Гуруҳ босқичи. “Пирузи” – “Бунёдкор” 1:3
2011. Нимчорак финал. “Сепаҳон” – “Бунёдкор” 3:1

Тошкентликлар Эронда кечган баҳсларда рақиблари дарвозасини тўққиз бор ишғол қилишган. Ўз дарвозаларидан ўн маротаба гол ўтказиб юборишган. Эрондаги баҳсларда Ривалдо икки бор гол ургани билан ажралиб турибди.

“Бунёдкор”нинг Эронда киритган гол муаллифлари:
Ривалдо – 2 марта
Гочгули Гочгулиев – 1 марта
Хосе-Луис Вильянуэва – 1 марта
Тимур Кападзе – 1 марта
Анвар Ражабов – 1 марта
Хайрулла Каримов – 1 марта
Виктор Карпенко – 1 марта
Славолюб Жоржевич – 1 марта

“Бунёдкор” сафида Эрондаги баҳсларда энг кўп майдонга тушган футболчи ҳақида гап кетганда Азизбек Ҳайдаровни таъкидлаб ўтиш даркор. Ярим ҳимоячи “Бунёдкор” билан бунгача ўтказилган Эрондаги барча баҳсда бирга бўлган.

“Бунёдкор” сафида Эрондаги баҳсларда энг кўп майдонга тушган футболчилар:
Азизбек Ҳайдаров – 7 ўйин
Хайрулла Каримов – 5 ўйин
Анвар Ғофуров – 5 ўйин
Жасур Ҳасанов – 5 ўйин
Тимур Кападзе – 5 ўйин
Сервер Жепаров – 5 ўйин
Виктор Карпенко – 5 ўйин

“Бунёдкор”нинг Эрон клубларга қарши сафардаги учрашувларида беш мамлакат ҳакамлари фаолият юритишган. Улар ичида қатарлик Абдуллоҳ Балидеҳ икки марта “Бунёдкор”нинг Эрондаги баҳсида ишлаган. 1 апрель кунги “Фулад”га қарши баҳсда илк маротаба БААлик рефери- Муҳаммад Ал-Зароуни учрашувни бошқариб боради.

"Бунёдкор"нинг Эрон клубларига қарши сафардаги учрашувларини бошқарган ҳакамлар:
Абдуллоҳ Балидеҳ (Қатар) – 2 марта
Саад Ал-Фазли (Қувайт)
Сун Баожи (Хитой)
Ким Дон Жин (Корея Республикаси)
Мёнг Ёнг Чой (Корея Республикаси)
Тома Масааки (Япония)

Эрондаги баҳсларни томоша қилиш учун умумий ҳисобда 188708 нафар мухлис ташриф буюрган. Энг кўп томошабин 2009 йилги мусобақанинг нимчорак финалидаги “Пирузи” – “Бунёдкор” учрашувида кузатилган – 95225 томошабин. Умуман, бунгача Эронда ўтказилган етти баҳснинг ҳар бирига ўрта ҳисобда 26958 нафардан мухлис тўғри келади.

“Бунёдкор”нинг Эрон клубларига қарши сафарда қайд этган натижалари:
95225 томошабин. 2009. Нимчорак финал. “Пирузи” – “Бунёдкор” 0:1
40000 томошабин. 2008. Чорак финал. “Сайпа” – “Бунёдкор” 2:2
31765 томошабин. 2011. Гуруҳ босқичи. “Пирузи” – “Бунёдкор” 1:3
10000 томошабин. 2009. Гуруҳ босқичи. “Сепаҳон” – Бунёдкор“ 0:1
6318 томошабин. 2011. Нимчорак финал. “Сепаҳон” – “Бунёдкор” 3:1
5250 томошабин. 2010. Гуруҳ босқичи. “Зоб-Аҳан” – “Бунёдкор” 3:0
150 томошабин. 2008. Гуруҳ босқичи. “Сепаҳон” – “Бунёдкор” 1:1

Баҳодир МИРЗАЕВ
Теҳрон, Эрон
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика