"Бунёдкор" Дубайда "Фейеноорд" билан ўйнайди!

7 янв 2015, 22:44
БААнинг Дубай шаҳрида янги мавсумга тайёргарлик кўраётган Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси 8-январь куни ўртоқлик ўйини доирасида Голландиянинг "Фейеноорд" клуби билан куч синашади.

Бу ҳақда "қалдирғочлар"нинг твиттердаги расмий саҳифаси хабар тарқатди.

Учрашув эртага, 8 январь куни маҳаллий вақт билан соат 16:30да бошланади.


Манба: championat.asia