

Бугун "қалдирғочлар" Қатар пойтахти Доха шаҳрига етиб боришди. Бу ҳақда "Ал Жайиш" клубининг твиттердаги расмий саҳифаси хабар берди. Эслатиб ўтамиз, "Ал Жайиш" - "Бунёдкор" учрашуви 7 февраль куни Дохада бўлиб ўтади. Ушбу ўйин ғолиби ОЧЛ-2017 гуруҳ босқичига йўл олади.




