"Бунёдкор": Дарвозабон – ярим жамоа!

Narzulla Saydullayev
20 ноя 2015, 21:26
Эртага "Бунёдкор" стадионида "Бунёдкор" футбол клуби ташаббуси билан "Дарвозабон - ярим жамоа!" деб номланган очиқ машғулот ўтказилади.

Тадбир соат 11:00да "Бунёдкор" стадионида бошланади. Очиқ машғулотда "Бунёдкор" дарвозабонлар мураббийи Абдусаттор Раҳимовдан бошлаб академиядаги энг ёш дарвозабонигача иштирок этади!

ОАВ вакиллари ва "Бунёдкор"га бефарқ бўлмаган барча мухлисларни тадбирга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com