

Чипталар икки тоифада: CIP – 25.000 сўмдан, 1-класс – 15.000 сўмдан.
Мухлислар чипталарни “Миллий” стадион кассаларидан ҳамда шаҳар бўйлаб ташкил этилган сайёр кассалар (Талабалар шаҳарчаси, “Отчопар” буюм бозори, “Миробод” деҳқон бозори)дан ҳарид қилишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” - “Бухоро” ўйини 15 сентябрь (шанба) куни “Миллий” стадионда соат 20:00да бошланади.



