“Бунёдкор” бугун “Амкар” билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
22 янв 2016, 12:31
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси бугун БАА йиғини доирасидаги иккинчи назорат учрашувини ўтказади.

“Қалдирғочлар”нинг бугунги спарринг рақиби Россия премьер лигаси вакили, Пермнинг “Амкар” клуби бўлди.

“Бунёдкор” – “Амкар” учрашуви Шаржадаги “Ал-Ҳамрия” спорт клуби стадионида маҳаллий вақт билан 17:00да (Тошкентда 18:00 бўлади) бошланади.

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” БАА йиғини доирасидаги биринчи назорат учрашувида Россия премьер лигасининг бошқа бир вакили “Анжи” куби устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com