

Энди Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ходимлари базага ташриф буюрди ва "Бунёдкор"нинг жами 37 нафар аъзоси – футболчилар, мураббийлар, персонал ходимлардан коронавирусга намуна олди. Айтиш керак, ўз ишининг мутахассиси бўлган агентлик ходимлари тезкорлик билан намуна натижаларини ҳам маълум қилишди. Унга кўра, тест топширган барча 37 нафар аъзоси соғлом эканлиги аниқланди ва уларга махсус ҳужжат тақдим этилди.



