

“Қалдирғочлар”нинг ўйинолди тайёргарлиги роппа-роса бир соат давом этди. Унда жамоамиз билан Ар-Риёдга олиб келинган барча 19 нафар футболчи иштирок этди. Ҳамма футболчилар соппа-соғ ва машғулот давомида тўлиқ куч билан иштирок этишди. Тайёргарлик пайтида об-ҳаво ҳарорати таҳминан 16-18 даража илиқ бўлди. Бироз шамол эсиб турди.
Қуйидаги ҳавола орқали “Бунёдкор”нинг 21 февраль кунги машғулоти видеошарҳи билан танишишингиз мумкин.



