
Олдинроқ бу баҳс "Бунёдкор" стадионидаги майдон ҳолати ёмонлиги туфайли "Пахтакор" стадионига кўчирилиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.
ОФК бу вазиятни кўриб чиқди ва "қалдирғочлар"нинг илтимосига ижобий жавоб қайтарди.
Қатар клубига қарши ўйин "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 17:00да бошланади.