“Бунёдкор” – “Ал-Шабаб” учрашуви видеошарҳи

Narzulla Saydullayev
10 фев 2016
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси “Ал-Шабаб” устидан ғалаба қозониб, гуруҳ босқичига йўлланма олди.

Ўйин тақдирини ҳал қилган ҳар иккала гол Элдор Шомуродов томонидан киритилди.

Учрашувнинг 2-дақиқасида Зуаги бошлаган ҳужумни Ҳамдамов давом эттирди ва у биргина паси билан Шомуродовни қулай вазиятга чиқарди. Элдор яқин масофадан дарвозабонни доғда қолдирди.

Иккинчи голда ҳам чиройли комбинация ташкил қилинди. Ҳамдамов-Комилов тандеми рақиб футболчиларини чиройли комбинация эвазига ортда қолдиришди. Акрамжоннинг бурама узатмасини рақиб ҳимоячисидан илдамроқ ҳаракат қилган Шомуродов голга айлантирди – 2:0.

Қуйидаги ҳаволалар орқали “Бунёдкор” – “Ал-Шабаб” учрашуви видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com