UZ

“Бунёдкор” – “Ал-Наср” учрашуви ҳакамлари Янгиликлар

“Бунёдкор” – “Ал-Наср” учрашуви ҳакамлари

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси 1 март куни Саудия Арабистони чемпиони “Ал-Наср” клубини қабул қилади.

Осиё Чемпионлар лигаси 2-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Ал-Наcр” учрашуви ҳакамлари маълум бўлди. Унга кўра, баҳсни Моҳд Амирул Изван бин Ёқуб бошчилигидаги малайзиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди. Қайд этиш керакки, ушбу рефери бунгача фаолияти мобайнида “қалдирғочлар” иштирокидаги 2014 йилги “Бунёдкор” – “Ал-Ҳилол” баҳсини бошқарган.

Осиё Чемпионлар лигаси-2016
2-тур. 1 март, сешанба
"Бунёдкор" стадиони. 18:00
“БУНЁДКОР” (Ўзбекистон) – “АЛ-НАCР” (Саудия Арабистони)
Рефери
: Моҳд Амирул Изван бин Ёқуб
Рефери ассистенти 1: Моҳд Юсри бин Муҳаммад
Рефери ассистенти 2: Муҳаммад Муази бин Заинал Абидин (барчаси – Малайзия)
Тўртинчи ҳакам: Мизанур Раҳмон (Бангладеш)
Ҳакамлар эксперти: Абдулкарим Саид (Иордания)
Учрашув комиссари: Омид Жамали (Эрон)

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика