“Бунёдкор” – “Ал-Наср” учрашуви чипталари сотувда!

Aslanov Jasurbek
20 апр 2015, 11:54
Хабарингиз бор, 22 апрель куни “Бунёдкор” ўз майдонида Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клубини қабул қилади.
Осиё Чемпионлар лигаси 5-тури доирасидан ўрин олган “Бунёдкор” – “Ал-Наср” учрашувига кириш ҳуқуқини берувчи чипталар сотувга чиқарилди.

Чипталар икки ҳил тоифада сотилмоқда: СИП – 30.000 сўм, 1-ТОИФА – 13.000 сўм.

“Бунёдкор” стадиони кассалари дам олиш кунисиз эрталаб соат 9:00дан соат 19:00га қадар ишлайди.

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com