UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  0 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 19:00Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  8 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  10 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  16 18:31Суперлига. ОКМК - "Бунёдкор" 2:1 (матнли трансляция)  3 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  1 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  3 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  3 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  12 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0

"Бунёдкор" академия тарбияланувчиларини тантанали тарзда тақдирлайди Янгиликлар

"Бунёдкор" академия тарбияланувчиларини тантанали тарзда тақдирлайди

"Бунёдкор" футбол клуби 2021 йил якунларига кўра, медаль қўлга киритган академия тарбияланувчиларини 14 декабрь куни байрамона тарзда тақдирлайди.

"Келаётган ҳафтада "Бунёдкор" академияси тарбияланувчиларини катта тантанали маросим кутмоқда. 14 декабрь (сешанба) куни республикамиздаги энг кўркам санъат саройларидан саналмиш, пойтахтимизнинг энг марказида – Мустақиллик майдони яқинида жойлашган, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи тасарруфидаги “YOSHLAR IJOD SAROYI”да “Бунёдкор” футбол клуби академияси тарбияланувчиларининг 2021 йилги футбол мавсуми якунларига бағишланган тантанали тақдирлаш тадбири бўлиб ўтади. Маросимда бу йил ўз расмий мусобақаларида энг юқори ўринларни эгаллаган жамоалар тақдирланадилар.

Ёш футболчиларни табриклагани футболимизнинг таниқли намоёндалари, легионер ўйинчиларимиз, “Бунёдкор” Академиясидан етишиб чиққан бир қанча машҳур чарм тўп усталари, эл суйган санъаткорлар, дунёга донғи кетган чемпион боксчиларимиз ва бошқалар ташриф буюрадилар.

Байрамга Академиянинг барча уч – “А”, “В” ва “С” тоифалардаги барча гуруҳлар аъзолари таклиф этиладилар. Болалар бемалол ҳатто ота-оналари билан бирга келишлари ҳам мумкин.

Нимаики қилинаётган бўлса, барча-барчаси ёш футболчилар учун, уларнинг порлоқ келажаги учун!

Демак, 14 декабрь (сешанба), “YOSHLAR IJOD SAROYI”, соат 15:00да", - деб ёзилади клуб баёнотида.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика