

Тошкент шаҳар футбол федерацияси томонидан болалар ва ўсмирлар ўртасида аънавий тарзда ўтказиладиган биринчилик баҳсларининг жорий йилгиси секин-аста ўз якунига етиб бормоқда. Бешта ёш тоифасида ўтказилаётган турнирнинг 1999 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат гуруҳи финишга етиб келди.
Қизиқарли ва муросасиз ўтган баҳсларда Дилмурод Абдуллаев устозлигидаги “Бунёдкор-99” футболчилари биринчи ўринни қўлга киритишди. Эътиборлиси, якуний жадвалга кўра, “Бунёдкор” ва “Спартак” тарбияланувчиларининг очколари сони бир хил – 33таданни ташкил этди. Ўзаро ўйинлар натижасига кўра, “қалдирғочлар” ғолиб деб топилдилар. Дилмурод Абдуллаев шогирдлари “Спартак”ни уйда 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган бўлса, сафада жангавор дуранг – 2:2 ҳисоби қайд этилди.
Шу тариқа, “Бунёдкор” биринчи, “Спартак” иккинчи ва “Пахтакор” тарбияланувчилари учинчи бўлишди.
Эслатиб ўтамиз, яқинда "Бунёдкор-99" футболчилари олий ва биринчи лига клубларининг тайёрлов гуруҳлари ўртасидаги Республика биринчилигида ҳам бош совринни қўлга киритишган эди.
“Бунёдкор-99” мураббийлари ва футболчиларини ушбу муваффақият билан табриклаймиз.
Якуний жадвал
| № | Жамоа | Ў | Ю | Д | М | Т-Ф | О |
1 | “Бунёдкор-А” | 14 | 10 | 3 | 1 | 38-15 | 33 |
2 | “Спартак” | 14 | 10 | 3 | 1 | 23-8 | 33 |
3 | “Пахтакор” | 14 | 10 | 2 | 2 | 29-10 | 32 |
4 | “Бунёдкор-Б” | 14 | 5 | 1 | 8 | 14-23 | 16 |
5 | БЎСМ-16 | 13 | 4 | 2 | 7 | 12-25 | 14 |
6 | “Локомотив” | 13 | 3 | 4 | 6 | 8-16 | 13 |
7 | РОЗК | 11 | 2 | 1 | 8 | 7-16 | 7 |
8 | ШСФМИ-1 | 11 | 1 | 0 | 10 | 8-26 | 3 |



