UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  3 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  5 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  5 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  13 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  173 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  18 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  2

"Бунёдкор-2002" Хитойдаги мусобақа чорак финалида 19:0 ҳисобида ғолиб бўлди Янгиликлар

"Бунёдкор-2002" Хитойдаги мусобақа чорак финалида 19:0 ҳисобида ғолиб бўлди

Теглар :  Бунёдкор-2002
“Бунёдкор” футбол мактабининг 2002 йилда таваллуд топган футболчилари Хитойдаги турнирнинг ярим финалига йўлланма олишди.

Гуруҳ босқичининг сўнгги турида маҳаллий “Ўрумчи” жамоаси билан гуруҳ пешқадами номига ойдинлик киритилди. Бунгача ўтказилган икки тур натижасига кўра, ҳар иккала жамоанинг очколари сони 6таданни ташкил этарди. Қизиқарли кечган баҳсда кучлар тенг келди – 0:0. Шу тариқа, бунёдкорчилар тўплар фарқига кўра, биринчи ўрин билан чорак финалга йўлланма олишди.

Чорак финалда Хитойнинг “Хи Чен” футбол мактаби тарбияланувчилари 19:0 ҳисобида мағлубиятга учратилди.

Шу куни, Сергей Чигодаев ва Тимур Бобохонов қуйидаги футболчиларни таркибга туширди: Мўминмирзо Қодиров, Сардор Абдурашидхўжаев, Хусниддин Убайдуллаев, Жасур Абдулбеков, Жалолиддин Содиқов, Диёрбек Рахимқулов, Абдурауф Бўриев, Мироншох Сатторов, Фарруҳбек Мухторов, Отабек Жўрақўзиев, Жасурбек Жалолиддинов.
Захирадан майдонга тушганлар: Глеб Харин, Любомир Бондаренко, Аббос Аширалиев, Қуддусбек Аъзамов, Бўронбек Мирзасалимов, Икром Эркинов, Сарвар Шарипов

“Бунёдкор”нинг 19та голига Жасурбек Жалолиддинов (4та), Отабек Жўрақўзиев (2та), Любомир Бондаренко (2та), Сардор Абдурашидхўжаев (2та), Сарвар Шарипов (2та), Фарруҳбек Мухторов, Абдурауф Бўриев, Мироншох Сатторов, Жалолиддин Содиқов, Диёрбек Раҳимқулов, Глеб Харин ва Хуршид Жўраев муаллифлик қилишди.

“Бунёдкор-2002” ярим финалда Индонезия жамоаси билан куч синашади.



Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика