UZ

Сўнгги янгиликлар

13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  3 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  4 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  10 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  6 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  2 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  33 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0

“Бунёдкор-2000” финалда! Янгиликлар

“Бунёдкор-2000” финалда!

Хитойнинг Чэнду шаҳрида U-15 ёш тоифасидаги футболчилардан иборат жамоалар ўртасида халқаро турнир ўтказилаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Мусобақада мезбонлар “Сунгдо” (Хитой), “Кионгидо” (Жанубий Корея), “Юсонён” (Шимолий Корея) ва “Бунёдкор” (Ўзбекистон) жамоалари иштирок этишмоқда.

Гуруҳ босқичи баҳслари якунланиб, финалчилар ва 3-ўрин учун бўладиган баҳс иштирокчилари маълум бўлди.

Отабек Ғуломхўжаев бошқарувидаги “Бунёдкор-2000” гуруҳнинг сўнгги ўйинида Жанубий Кореянинг “Кионгидо” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Голларга Абдунозир Абдураҳмонов ва Абубакир Мўйдинов муаллифлик қилишди. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида “Юсонён” (Шимолий Корея) мезбонларнинг “Сунгдо” жамоасидан 2:0 ҳисобида устун келди. Мусобақа тақвимига кўра, гуруҳ босқичида биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган “Юсонён” (Шимолий Корея) ва “Бунёдкор” жамоалари ҳал қилувчи финал ўйинида иштирок этадилар. Учинчи ва тўртинчи поғонанини банд этган “Сунгдо” (Хитой) ва “Кионгидо” (Жанубий Корея) жамоалари турнирнинг бронза медаллари учун куч синашадилар.

Финал учрашуви 2 февраль куни бўлиб ўтади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика