Буни кўриш шарт. Пенальтилар сериясида 22та зарба берилди, 9таси голга айланмади

Narzulla Saydullayev
16 авг 2019, 17:31
УЕФА чемпионлар лигаси учинчи саралаш босқичида Данияда ажойиб ўйин бўлиб ўтди.

"Копенгаген" (Дания) - "Црвена Звезда" (Сербия) ўртасидаги жавоб баҳсида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Биринчи учрашувда ҳам 1:1 ҳисоби кузатилганди. Шу боис кейинги босқичга чиқадиган жамоани пенальтилар серияси орқали аниқлашга тўғри келди.

Қизиғи бу серияда майдондаги барча футболчи қатнашди. 22та зарбадан 9таси голга айланмади. Якуний ҳисоб 7:6 "Ред Стар Белград"нинг ғалабаси.





Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia