UZ

Сўнгги янгиликлар

23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  0 22:43"Ал Насср" — "Ал Иттиҳод". Таркиблар маълум  0 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  0 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  1 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  41 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  5 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  35 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  0 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  9 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2 19:08Александр Хомяков: "Маҳорат етмаса, иштиёқ ва хоҳиш асосий ролга чиқади. Ғалаба қозониш ҳеч қачон жонга тегмайди"  14

Бундеслиганинг карантин режимидаги қиёфаси ва даҳшатли меню — Шаҳбоз Беғамов Янгиликлар

Бундеслиганинг карантин режимидаги қиёфаси ва даҳшатли меню — Шаҳбоз Беғамов

Германия футболига ихтисослашган спорт журналисти Шаҳбоз Беғамов Бундеслига рестарти ва карантин давридаги чемпионат қиёфаси ҳақида баъзи маълумотларни тақдим этди.

Карантин режимидаги Бундеслигада стандартга айланадиган ностандарт ўзгаришлар ҳақида:

— Жамоалар ҳакамлар билан биргаликда саф тортиб чиқишлари тақиқланади.

— Ўйин олдидан жамоавий суратга тушиш тақиқланади.

— Майдондаги 22 футболчи ва 3 ҳакамдан бошқа барчада (бош мураббий ва захира ҳаками ҳам) тиббий ниқоб бўлиши шарт.

— Захира ўриндиқлари масофани сақлаш мақсадида узайтирилади ёки захирадаги баъзи футболчи ва персоналлар трибунага чиқишади.

— Бундеслига рестартига 1 ҳафта қолгач жамоалар барча футболчи ва персоналларгача меҳмонхонада карантинга киришади.

— Ҳакамлар Бундеслига рестартидан 1 ҳафта аввал тест топширишади ва ўйиндан 1 кун олдин ҳам қайта текширилади.

— VAR тизимидаги хонада видеоассистентлар масофа сақлаши учун пластик тўсиқлар ясалади.

— Мабодо қайсидир жамоа футболчиси ва ходимида коронавирус аниқланса, унда имкон қадар бутун жамоа карантинга олинмайди. Доимий тиббий назорат ва тестлар қилиниши натижасида бошқалар иккинчи даражадаги рискдаги инсонлар ҳисобланишади ва якуний қарорни Соғлиқни сақлаш вазирлиги қабул қилади. Маълум футболчилар карантинга олинса ҳам, регламентга кўра, жамоалар қайдномага 13 нафар футболчини киритиши ўйинни ўтказиш учун етарли. Агарда 13 нафар ўйнайдиган футболчи топилмаса, унда регламентга бироз истисно тариқасида техник мағлубият ўрнига учрашувни кечиктиришга рухсат берилади.

— Бундеслига рестарти расман эълон қилиниши биланоқ жамоалар ғазнаси телетрансляциялардан тушадиган даромадларнинг бир қисми билан бойиди. Фақатгина Eurosport ҳозирча 10 миллион еврони ўтказгани йўқ. Шунингдек, Бундеслига рестартидаги 26-тур ўйинларини "Sky Deutschland" конференция форматида бепул кўрсатади.


Бундеслига тикланиши футбол олами ва жаҳон матбуотини ларзага келтирди


УЕФА президенти Александр Чеферин жуда хурсанд. Унинг айтишича, Германия футболни ҳаётга қайтариш бўйича ёрқин намунага айланади.


Франциянинг машҳур "L`Equipe" нашри Бундеслигани Европа футболининг яна ҳаракатга тушган локомотивига қиёслади.


Италиянинг "Tuttosport" газетаси Меркелнинг Бундеслигани тиклаш ҳақидаги қарори Италия ҳукуматига ҳам яхши тарафлама таъсир қилишидан умидворлигини ёзмоқда.


Германиядаги кўплаб нашрлар Бундеслига коронаинқироздан жуда яхши ҳолатда чиқиб кетишини тахмин қилинмоқда ва чемпионат тикланишини олқишлар билан қабул қилишмоқда.


Германия футбол иттифоқи президенти Фриц Келлер, Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв, "Бавария" клуби кенгаш раиси Карл-Хайнц Румменигге Бундеслига тикланаётганидан хурсанд.


"Бундеслига рестартига рухсат бу Германия ҳукумати, сиёсатчилар ҳамда соғлиқни сақлаш вазирлигининг футболга бўлган юқори ишончини англатади", - дея миннатдорчилик билдирди Фриц Келлер.


Румменигге эса сиёсатчиларга чемпионатни якунлаб қўйиш учун имконият тақдим этишганига раҳмат айтди.


Германиядаги баъзи сиёсатчилар ва эпидемиологлар карантин даврида футболни тикланганини танқид остига ҳам олишмоқда. Хусусан сиёсатчи Моника Лазар ҳамда профессор Карл Лаутербах маҳаллий аҳоли ёки ижтимоий соҳа вакилларига ишлатилиши мумкин бўлган тестларни футболчиларга йўналтирилаётганини қоралаб чиққан.


Лекин Германия футболни қайта тиклаш орқали мамлакатдаги умумий ҳолат фонини яхшилигини намоён этиб, кўпчиликка яхши кайфият улашиш ҳамда футболсиз қолган Европанинг бутун диққатини Бундеслигага қаратмоқчи.



Демак, Германия Бундеслигаси 16 майдан 26-тур ўйинлари орқали давом эттирилади. Агарда барчаси режага кўра давом этса, унда чемпионат 27 июнда тугайди. Бундеслига 1 ва 2 жамоалари ўртасидаги плей-офф ўтиш ўйинлари ҳам ўтказилади.


Бундеслига тўхтаб қолган 26-турдан давом эттирилади. Сизларни кетма-кет дастлабки 3 тур ўйинларининг қисқача анонси билан таништираман. Кўпиртиришларсиз. 

Шунчаки маълумот:

Хўш, 26-турданоқ «Рур дербиси»! Германияда бундан «қайноқ» ва принципиал дерби йўқ:

«Боруссия» Д — «Шальке»

27-турда ЕЧЛ йўлланмаси учун курашаётган жадвалдаги «қўшнилар»:

«Боруссия» М — «Байер»

28-турда ортиқча таъриф шарт бўлмаган чемпионлик ўйини:

«Боруссия» — «Бавария»

Исталган дастурхонни безайдиган меню. Худо хоҳласа оз қолди. Ҳақиқий футбол шиддатини ҳис этиш фурсати яқин. Яшавор Бундеслига!


Шаҳбоз БеғамовTelegram канали

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика