Бундеслигада янги мавсумда ҳам бешта ўзгаришга рухсат берилади

Aslanov Jasurbek
14 июл 2021, 20:23
Ушбу қарор Бундеслига клублари йиғилишида қабул қилинган.

Германия футбол лигаси сайтига биринчи ва иккинчи Бундеслига клублари йиғилиши асосида қабул қилинган сўнгги қарорлар тўғрисида маълумотлар жойлаштирилди. Таъкидланишича, бешта алмаштириш қоидаси 2021/2022 йилги мавсумда ҳам амал қилади.

Шунингдек, меҳмон жамоаларнинг мухлислари стадионларга қайтиб келишлари ҳақида хабар берилган. Сиғимнинг чекланишини ҳисобга олган ҳолда меҳмон жамоа мухлислари учун квота 5 фоизни ташкил қилади. Агар стадион сиғимидаги чекловлар бекор қилинса, меҳмон жамоа мухлислари учун одатдаги 10 фоизли квота тикланади.

Шу билан бирга, ҳар бир стадион янги шароитда томошабинлар билан ўйин ўтказиш тажрибасини тиклаб олиши учун меҳмон жамоаларининг мухлислари чемпионатнинг дастлабки икки турида иштирок этишмайди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: dfb.de

Сўнгги янгиликлар

Барча ›