

Баҳснинг 11 ҳамда 48-дақиқаларида меҳмонлар форварди Тимо Вернер рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди. Шу тариқа, унинг мусобақа жорий мавсумидаги голлари сони 23тага етди ва у шахсий рекордини янгилади. Вернер 2016/17 йилги мавсум Бундеслигада 21та тўп киритишга эришганди.
Тимо тўпурарлар рўйхатида “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовскидан (27 гол) кейин 2-ўринда бормоқда. Шунингдек, германиялик ҳисобида 7та самарали узатма ҳам мавжуд.



