UZ

Сўнгги янгиликлар

07:00Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  2 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  2 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  4 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  1 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7

Бундеслига. Превью: Дурангдан боши чиқмаётган "Боруссия" "Аугсбург"га қарши ва куннинг бошқа ўйинлари Янгиликлар

Бундеслига. Превью: Дурангдан боши чиқмаётган "Боруссия" "Аугсбург"га қарши ва куннинг бошқа ўйинлари

Германия чемпионатининг 16-тур ўйинларига бугун старт берилади.

Бундеслига жамоалари жорий йилдаги ўзларининг охирги учрашувларини ўтказишади.


Турнинг тўртта учрашуви бугун тунда ўтказилади.

Бундеслига, 16-тур. Турнир жадвали

Мағлубият аламида юрган "Айнтархт" жамоаси ўз уйида ўтган турда "Гамбург"ни ранжитган "Майнц"ни қабул қилади.
Франкфурт жамоаси турнир жадвалида 6-поғонада кетмоқда. Қўлга киритиладиган ғалаба уларни жадвалда кўтарилишларига олиб келиши мумкин. Агарда "Боруссия Д", "Герта" ёки "Хоффенхайм"ни ушбу турда қоқилса.

Ўзаро ўйинлардаги факт:
Ушбу жамоалар жами 16 маротаба ўзаро тўқнаш келишган. Шулардан 5та ўйинда "Майнц" жамоаси ғалаба қозонган бўлса, 4 марта "Айнтрахт"нинг қўли баланд келган. Қолган 7 баҳс дуранг билан якун топган.


"Айнтрахт" - "Майнц" (00:00)
"Коммерцбанк Арена" стадиони.
Бош ҳакам
: Гюнтер Перл.


Маркус Гисдоль бошчилигидаги "Гамбург" бугун "Шальке" билан куч синашади. Ўтган турда "Майнц"дан мағлубиятга учраган "Гамбург"нинг турнир жадвалидаги ҳолати ҳавас қиларли эмас. Улар тобора пастга шўнғишмоқда. "Гамбург" янги йил таътили олдидан ўз мухлислари ва ўзини кайфиятини кўтариш учун бугун ғалаба учун курашиши аниқ.
"Шальке" эса охирги ўйинларда муваффақиятли иштирок этаётганди. Аммо жамоа ўтган турда "Фрайбург" қаршилигини енга олмади. Ўтган турда йўқотилган қимматли икки очкони тўлдириш учун ҳам гельзеркирхенликлар ўз суюклилари олдига уч очко билан қайтишга ва янги йилни яхши кайфиятда кутиб олишга уриниб кўришади.

Ўзаро ўйинлардаги факт:
Бу жамоалар шу кунгача 50 маротаба ўзаро дуч келишган. Устунлик "Гамбург" тарафида. Улар ўтказилган 20та ўйинда ғолиб чиқишган. "Шальке"нинг ғалабалар сони эса 16та. Қолган 14та учрашувда дуранг қайд этилган.

"Гамбург" - "Шальке" (00:00)
"Волкспаркштадион" стадиони.
Бош ҳакам
: Йохен Дреес.


Турнир жадвалининг қуйи қисмида бораётган Германиянинг икки номдор клуби "Боруссия Мёнхенгладбах" ҳамда "Вольфсбург"нинг ишлари кўнгилдагидек кетмаяпти. Агарда мавсум аввалида ушбу жамоалар пастки ўринлар учун кураш олиб боришади, дейишса ҳеч ким ишонмасди. Аммо Бундеслигада ушбу мавсумда ҳозирча етакчи ва ўртамиёна жамоалар ўрни алмашиб қолган. Ўтган турда эндигина мавсумдаги учинчи ғалабасига эришган "Вольфсбург" бу сафар меҳмонда "Боруссия" билан тўқнаш келади. "Аугсбург"дан мағлуб бўлган "Боруссия М" эса йилнинг сўнгги беллашувида ўз мухлислари қаршисида албатта ғалаба қозонишга ҳаракат қилади. Иккита омадсиз жамоанинг ўзаро тўқнашувини кузатиш қизиқ бўлиши шубҳасиз.

Ўзаро ўйинлардаги факт:
Бу жамоалар 32 марта ўзаро ўйнашган. Ўтказилган 18та ўйинда "Вольфсбург" ғолиб чиққан, 10та беллашув эса "Боруссия М" фойдасига якунланган. Қолган тўртта ўйинда муроса кўчаси танланган.

"Боруссия М" - "Вольфсбург" (00:00)
"Боруссия Парк" стадиони.
Бош ҳакам
: Роберт Кампка.


Боши дурангдан чиқамай қолган Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ушбу турда "Аугсбург"ни меҳмон қилади. Томас Тухель жамоаси кетма-кет уч ўйиндан буён дуранг қайд этмоқда. "Аугсбург" эса ўтган ҳафтада кетма-кет омадсизликлардан сўнг ғалаба қозонди. Бу ўйинда "Боруссия" ғалаба учун борини сарф этишга мажбур. Акс ҳолда улар "Бавария" билан орадаги фарқни яна ошириб юборишади ва камида етакчилар билан ўртадаги тафовутни катталаштириб юборишади.

Ўзаро ўйинлардаги факт:
"Боруссия Дортмунд" жамоаси шу кунгача "Аугсбург" билан жами 10 марта куч синашган. Буларнинг 7тасида дортмундликлар, 1тасида "Аугсбург" жамоаси ғалаба нашидасини қўлга киритган. Қолган иккита ўйин эса дуранг билан якунланган.

"Боруссия Д" - "Аугсбург" (00:00) (Сетанта Спорт + - Aleziya.com (TAS-IX)
"Сигнал Идуна Парк" стадиони.
Бош ҳакам
: Гуидо Винкманн.


Германия будеслигаси. 15-тур. Олтита ўйиннинг видеоси битта саҳифада

Сайтимизнинг Telegram даги каналига обуна бўлинг - telegram.me/championatasia

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика