UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 0:1 (матнли трансляция)  64 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  13 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  2 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  0 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   23 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  10

Бундеслига "отахони" турни якунлаб беради (Превью) Янгиликлар

Бундеслига "отахони" турни якунлаб беради (Превью)

Бугун Бундеслига 26-турининг сўнги учрашуви ташкил этилади.

"Вердер"нинг айни дамдаги ишлари яхши эмас. Флориан Кофельдт шогирдлари 18 очко жамғарган ҳолда жадвалнинг 17-ўрнида боришмоқда. Элитада қолиш мақсадида бўлган жамоанинг битта захира ўйини мавжуд ("Айнтрахт", 24-тур).

"Фармацевтлар"да эса ҳолат бироз бошқачароқ. Жорий йил ЧЛда гуруҳ босқичидан нарига ўта олмаган жамоа келаси йил ҳам Европанинг энг нуфузли клублари мусобақасида қатнашиш ҳаракатида. "Байер" бу йўлда жиддий рақобатга киришган. Аммо, кучли тўртлик учун имконият бой берилган тақдирда ҳам, леверкузенликлар еврокубокларсиз қолишмайди.


"Байер" мавсум рестартини меҳмондаги ўйин билан бошласада, бунинг ижобий тарафлари ҳам йўқ эмас. Мезбон Бремен жамоаси ўз майдонида очко тўплаш бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга. Бременликлар 11та уй учрашувида ўтказиб атиги 5 очко тўплашган ва 26та гол ўтказиб юборишган. Шу ўринда айтиш керакки, леверкузенликлар ўз навбатида, меҳмондаги ўйинларда энг яхши иштирок этаётган Топ-4 жамоалар орасида. "Фармацевтлар" 12та ўйинда 22 очко тўплаб, рақиблар дарвозасини 12 бор ишғол қилишган.


"Вердер" 14 йил давомида жамоа билан ижобий натижалар қайд этган Томас Шаафдан сўнг яна ўз тизимидан мураббий топишга қарор қилди. Бундай мутахассис истеъфодан қўрқмаган ҳолда жамоа билан узоқ вақт ишлайдиган мураббий бўлиши лозим эди. 2017 йилда бременликлар устозига айланган Флориан Кофельдт айнан шундай эди. У ўрганади, хатоларни тан олишдан қўрқмайди, уринади ва изланади, асосийси ишлайди. Аммо, Бундеслигада жуда камтар таркибга эга бўлган мураббий учун бу илк катта синовдир.


"Байер" устози эса ўйиндан олдин Ларс Бендердан "айрилди". Футболчи тўпиғидаги жароҳат сабаб бугун жамоасига ёрдам бера олмайди. Унинг ўрнига эса 17 ёшли ҳужумкор ярим ҳимяочи Флориан Виртц қайдномадан ўрин эгаллаган. Ёш ўйинчи Бошда катта таассурот қолдирди, аммо унга асосий жамоада мунтазам ўрин йўқ, ҳозирча.

ГЕРМАНИЯ БУНДЕСЛИГАСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Маълумот учун, Бременнинг "Вердер" жамоаси Бундеслигада энг кўп ўйин ўтказган жамоа ҳисобланади - 1890 та учрашув.

Тахминий таркиблар

"Вердер" ҳимоядаги муаммоларни бартараф этиш учун декабрь ойидан 3-4-3 схемасига ўтган. "Байер" эса мавсумда уч ёки тўрт нафар ҳимоячи билан ўйнаб келмоқда.


Демак, бугун соат 23:30. Рестарт олган Бундеслига 26-турининг сўнги учрашуви. Ўтказиб юборманг!

Вердер

Теодор Гебре Селассие - 30'

Бундеслига . 26-тур

19/05/2020, 00:30

4
:
1
Тугади

Байер

Кай Хаверц - 28', Кай Хаверц - 33', Митчелл Вайзер - 61', Керем Демирбай - 78'

Стадион: Wohninvest-Weser-Stadion, 0 томошабин

Бош ҳакам: Tobias Stieler

45'
90'
30'  Теодор Гебре Селассие
30'  Леонардо Биттенкурт
54'  Никлас Мойсандер
54'  Филипп Баргфреде (Йоханнес Эггештайн)
71'  Дэви Зельке (Джошуа Сарджент)
71'  Леонардо Биттенкурт (Ник Вольтемаде)
75'  Марко Фридль
85'  Милот Рашица (Фин Бартельс)
85'  Кевин Фогт (Юя Осако)
28'  Кай Хаверц
28'  Мусса Диаби
33'  Кай Хаверц
33'  Керем Демирбай
44'  Свен Бендер
61'  Митчелл Вайзер
61'  Мусса Диаби
62'  Флориан Вирц (Карим Бельараби)
62'  Мусса Диаби (Леон Бэйли)
71'  Надим Амири (Юлиан Баумгартлингер)
78'  Керем Демирбай
78'  Карим Бельараби
85'  Кай Хаверц (Лукас Аларио)
85'  Чарлес Арангис (Паулиньо)


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика