Бундеслига. "Лейпциг" – "Боруссия" учрашувида "Бавария" ғалаба қозонди
02 фев 2020 00:45
Янгиликлар
Бундеслига. "Лейпциг" – "Боруссия" учрашувида "Бавария" ғалаба қозонди
Қизиқарли руҳда ўтган баҳсда дуранг натижа қайд этилди. Дастлаб, биринчи Мёнхенгладбахнинг "Боруссия"си икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олди. Иккинчи бўлим аввалида мезбонлар ҳисобни қисқартиришди. 61-дақиқада эса "Боруссия"нинг франциялик ҳужумчиси Алиссон Плеа майдондан четлатилди. Учрашув якунига яқин яна бир француз асосий саҳнага чиқди. Ўтган ёзда ПСЖдан харид қилинган Кристофер Нкунку учрашувда якуний ҳисобни ўрнатди, 2:2. Дуранг ҳар икки жамоанинг зарарига ишлади. Жумладан, мазкур турга қадар чемпионатда карвонбошилик қилган "Лейпциг" "Бавария"ни олдинга ўтказиб юборди, Мюнхен суперклуби яна ўз ўрнини топди. Мёнхенгладбахликлар эса 4-ўринга тушиб кетди.
Бундеслига мусобақа жадвали билан танишинг.
|
РБ Лейпциг Патрик Шик - 50', Кристофер Нкунку - 89' |
Бундеслига . 20-тур 01/02/2020, 22:30 2
:
2
Тугади
|
Боруссия М Алассан Плеа - 24', Йонас Хофман - 35' |
Стадион: Red Bull Arena Leipzig, 42146 томошабин
Бош ҳакам: Tobias Stieler
РБ Лейпциг – Боруссия М 2:2
1 февраль, 22.30, «Ред Булл Арена Лейпциг»
Голлар:
0:1 – 24 Плеа, 0:2 – 35 Хофманн, 1:2 – 50 Шик, 2:2 – 89 Нкунку.
РБ Лейпциг – Гулачи, Хальстенберг, Упамекано, Клостерманн, Мукиеле (Шик, 46), Лаймер, Адамс (Ольмо, 69), Нкунку, Забитцер, Форсберг (Поульсен, 46), Вернер.
Боруссия М – Зоммер, Эльведи, Вендт, Гинтер, Лайнер, Нойхаус (Джонсон, 90), Хофманн, Закария, Крамер (Штробль, 29), Тюрам (Эмболо, 63), Плеа.
Огоҳлантиришлар:
Нойхаус (18), Плеа (61), Эльведи (61), Эмболо (69), Вернер (73).
Четлатиш:
Плеа (61).

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар