Бундеслига. “Кёльн” ўз майдонида сўнги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди

24 май 2020, 22:56
Германия чемпионати 27-туридан ўрин олган сўнгги учрашувда “Кёльн” ўз майдонида “Фортуна”ни қабул қилди.

Қизиқарли баҳсда кутилмаганда меҳмонлар сафардан уч очко билан қайтадиган бўлишди. Беллашувнинг 41-дақиқасида Кенан Караман ҳисобни очган бўлса, 61-дақиқада унинг жамоадоши Эрик Томми орадаги фарқни иккитага оширди -0:2.

Беллашувнинг сўнгги дақиқаларида мезбонлар рақиб дарвозаси олдида ҳужумкорликни оширишди ва икки дақиқа ичида икки бор гол киритиб, муқаррар мағлубиятдан қутулиб қолишди.

Бундеслига, 27-тур.

Кельн – Фортуна 2:2

Голлар: 0:1 – 41 Караман, 0:2 – 61 Томми, 1:2 – 88 Модест, 2:2 – 90 Кордоба.

Кельн – Хорн, Якобс (Дрекслер, 60), Эхизибуэ (Хорхе Мере, 59), Борнаув, Хектор, Кайнц (Реджбечай, 79), Схири, Ляйстнер (Теродде, 90), Каттербах (Модест, 60), Кордоба, Ут.

Фортуна – Кастенмайер, Йоргенсен, Гиссельманн, Хоффманн, Циммерманн, Томми (Финк, 80), Моралес, Скрибски (Циммер, 62), Штегер (Адамс, 80), Караман (Хеннингс, 73), Бодзек (Зоботтка, 73).

Огоҳлантириш: Зоботтка (90).

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia