Бундеслига. "Фрайбург" ЕЧЛ учун курашни давом эттирмоқда, "бўрилар" эса...

Narzulla Saydullayev
20 май 2023, 09:25
Кеча Германия Бундеслигасида 33-турнинг илк учрашуви бўлиб ўтди.

"Европа-Парк-Штадион"да "Фрайбург" клуби "Вольфсбург"ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Чемпионат тугашига битта тур қолганида "Фрайбург" 59 очко билан мусобақа жадвалининг 5-поғонасида бормоқда. Мавсум якунига кўра кучли тўртликка кирган клублар Европа чемпионлар лигаси йўлланмасига эга чиқишади.

"Вольфсбург" эса кечаги мағлубиятдан сўнг еврокубокларга чиқиш имкониятини тушириб юборди. "Бўрилар" 33та ўйиндан 49 очко тўплаб, 7-ўринни эгаллаб туришибди. 6-ўрин соҳиби кейинги мавсум Европа Конференциялар лигасида иштирок этади.




Германия чемпионати

33-тур

Фрайбург – Вольфсбург 2:0 (0:0, 2:0)
19 май, "Европа-Парк-Штадион"
Голлар:
1:0 – 71 Гюнтер, 2:0 – 75 Петерсен.
Фрайбург – Флеккен, Гинтер, Линхарт, Шмидт (Кюблер, 70), Шаллаи (Шмид, 90), Вайсхаупт (Гюнтер, 70), Хефлер, Грифо, Эггештайн, Доан (Петерсен, 70), Хелер (Чжон Ву Ен, 90).
Вольфсбург – Кастельс, Борнаув, ван де Вен, Гилавоги, Баку, Каминьски (Паредес, 82), Арнольд (Сванберг, 82), Герхардт, Нмеча, Виммер (Вальдшмидт, 57), Винд (Мармуш, 82).
Огоҳлантиришлар: Шаллаи (31), Винд (39), Виммер (54), Герхардт (67).
Четлатиш: Хефлер (90).




Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia