UZ

Сўнгги янгиликлар

16:38Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17. Таркиблар маълум  0 16:16ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор  1 15:31"Интер Майами" Неймарга қизиқмоқда. Бразилиялик футболчи "Барса"да Месси ва Суарес билан ўйнаган  1 14:49"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр  1 13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  2 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2 12:32"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячисига эътибор қаратди  2 12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  2 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  3 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  3 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  5 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  5

Бундеслига: "Der Klassiker"да голлар-шоуси ёхуд "Бавария" якка ҳоким Янгиликлар

Бундеслига: "Der Klassiker"да голлар-шоуси ёхуд "Бавария" якка ҳоким

Бундеслиганинг 11-турининг марказий баҳсида "Бавария" Дортмундда зафар қучди.

Юпп Хайнкес келганидан кейин Бундеслигада 4та ўйин ўтказган "Бавария" барчасида ғалабага эришди.

Аввалига "Фрайбург" йирик ҳисобда таслим этилди. Кейинчалик меҳмонда "Гамбург" устидан ғалаба қозонилди. Ўтган турда ҳам марказий ўйинда "Бавария" ўз уйида "Лейпциг"ни ишончли тарзда мағлуб этганди. Бу сафар эса Дортмундда чемпионлик учун курашдаги яна бир асосий рақиб доғда қолдирилди.

Юпп Хайнкес келганидан сўнг жамоа ички чемпионатда ажойиб самарадорликни намойиш этмоқда. Тўплар нисбати: 11-1.

"Сигнал Идуна Парк"даги баҳсда Бошш бошчилигидаги "Боруссия" ўйин бобида ёмон кўринмади. Аммо майдон эгалари ташкил этган ҳужумларни жароҳатланган Нойерни алмаштириб турган Свен Ульрайх бартараф этишни уддасидан чиқди.

Аввалига Обамеянг, кейинчалик Ярмоленко ва Кагавада гол уриш учун қулай вазиятларга юзага келганди. Лекин "Боруссия" жамоаси вазиятларни голга айлантиришда муаммога дуч келаётганини яна бир бор исботлади.

"Бавария" эса Юпп Хайнкес тайёрлаган режани тўлиқ бажаришни уддасидан чиқди.

Аввалига Тиаго Алькантара-Хамес-Роббен "трио"си томонидан ташкил этилган комбинациядан кейин голландиялик қария Роббен ўз услубида дарвозани ишғол қилди.

Танаффусга чиқиш чоғида Роберт Левандовски Киммихнинг ўнг қанотдан оширган тўпига заргарона зарба бериб таблодаги ҳисобни 0:2га етказди.

Танаффусдан сўнг ҳар иккала жамоа яна бир биттадан гол уришга муваффақ бўлди.

Давид Алабанинг пасидан кейин Левандовски собиқ жамоасига қарши ўйинда ўзининг дублини нишонлаган бўлса, мезбонлар "Бавария"нинг учта голига Бартранинг ягона ва чиройли голи билан жавоб қайтаришди - 3:1.

Шу тариқа пешқадам "Бавария" Дортмундда "Боруссия"ни ишончли тарзда мағлуб этди ва Германияда якка ҳокимлигини мустаҳкамлади.

"Боруссия" ушбу мағлубиятдан кейин 20 очко билан турнир жадвалида 3-ўринни "Шальке" билан бўлишиб турибди. "Ганновер"ни мағлубиятга учратган "Лейпциг" эса 22 очко билан 2-ўринда бормоқда.

Бундеслига, 11-тур. Турнир жадвали

Боруссия Д – Бавария 1:3 (0:2, 1:1)

Голлар:0:1 – 16 Роббен, 0:2 – 37 Левандовски, 0:3 – 67 Алаба, 1:3 – 88 Бартра.

Боруссия Д – Бюрки, Папастатопулос (Толян, 42), Шмельцер, Бартра, Топрак, Кастро, Вайгль, Пулишич, Кагава (Гетце, 68), Ярмоленко (Санчо, 80), Обамеянг.

Бавария –Ульрайх, Хуммельс, Зюле, Алаба (Рафинья, 74), Мартинес (Руди, 81), Роббен, Киммих, Хамес (Видаль, 84), Алькантара, Коман, Левандовски.

Огоҳлантириш:Шмельцер (9), Топрак (59), Алаба (65), Мартинес (75).


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика