Бундеслига. “Боруссия” иродали ғалабага эришди

17 дек 2017, 00:46
Германия чемпионатининг 17-турида “Боруссия” (Дортмунд) ўйин сўнггида ғалаба тўпини киритди.

“Сигнал Идуна Парк” стадионида “Хоффенхайм”га қарши кечган баҳсда гарчи мезбонлар биринчи бўлим ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишганига қарамай, якунда иродали ғалабага эришишди. Обамеянг 11-метрли пеналтидан мувозанатни тиклаган бўлса, 89-дақиқада Пулишич ғалаба голига муаллифлик қилди.

Ушбу ғалабадан кейин “Боруссия” очколари сонини 28 тага етказиб, турнир жадвалининг 3-поғонасига кўтарилди.

Германия Бундеслигаси, 17-тур.

Боруссия Д – Хоффенхайм-1899 2:1 (0:1, 2:0)

Голлар: 0:1 – 21 Ут, 1:1 – 63, пенальти Обамеянг, 2:1 – 89 Пулишич.

Боруссия Д – Бюрки, Топрак, Папастатопулос, Шмельцер, Геррейру, Пулишич (Суботич, 90), Вайгль, Ярмоленко (Дауд, 73), Кагава, Толян, Обамеянг.

Хоффенхайм-1899 –Бауманн, Хюбнер, Пош (Акпогума, 90), Кадержабек, Фогт, Гриллич, Цубер, Амири, Демирбай, Гнабри (Крамарич, 63), Ут (Салаи, 69).

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›