UZ

Сўнгги янгиликлар

02:43Миллатлар лигаси. Франция меҳмонда Италияни мағлуб этди, Исроил Бельгиядан устун келди  6 02:16Қозоғистон терма жамоаси Черчесов қўл остида 0:15 тўплар нисбати билан Миллатлар лигаси антирекордини ўрнатди  0 01:29Кьеза қишда Италияга қайтиши мумкин?!  0 00:43Педро: "Рома"га мени Римнинг бош жамоаси бўлмиш "Лацио"га сотгани учун раҳмат"  0 00:00Миллатлар лигаси. Норвегия Қозоғистонни, Англия эса Ирландияни яксон қилди ва бошқа натижалар  22 23:26Александер-Арнольд "Реал" учун АПЛдаги энг юқори маошдан воз кечди  9 22:38Рамос "Реал"га қайтадими?  3 22:06Канте Ла Лига топ клубига ўтиши мумкин  3 20:55Неймар "Сантос" билан келишувга эришди ва "Ал Ҳилол" билан шартномани бекор қилишни муҳокама қилмоқда  3 20:28"Барселона" Шенсни билан шартномани узайтириши мумкин  7 19:57"Реал" агар Дэвисни харид қилса, Гутьерресни "Жирона"дан сотиб олмайди  0 19:25"Милан" "Реал" футболчисига қизиқмоқда  4 18:53Футзал. 2-турга старт берилди  1 18:16Кейн АПЛга кичик ўзгартириш киритиш кераклигини айтди  0 17:59Ямаль "Сельта"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушмаслиги мумкин  11

Бундеслига. "Бавария"дан покер, инқирозга учраган "бўрилар", кашфиёт ва LewanGOALski Янгиликлар

Бундеслига. "Бавария"дан покер, инқирозга учраган "бўрилар", кашфиёт ва LewanGOALski

Германия чемпионатининг 2015/2016 йилги мавсуми якунлари ва бир қатор қизиқарли маълумотлар билан танишамиз.


Чемпион - "Бавария"

Германия чемпионатида тўртинчи йилдирки Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси бошидан чемпионлик тожини ечмаяпти. Бу галги мавсумда ҳам "лаган" Мюнхенда қолди. "Бавария" ўз тарихида 26 маротаба Германия чемпиони деган номга сазовор бўлди. Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ҳар қанча уринмасин мюнхенликларнинг режасини бузиб юбора олмади. Томас Тухель шогирдлари 32 турга қадар Гвардиола бошқарувидаги жамоага рақобат қилишди. Аммо чемпионат тугашига иккиту тур қолганида "Бавария" чемпионликни расмийлаштирди.





Инқироз

Бундеслига ҳар доим ўзига хос "совға"лари билан ажралиб турадиган чемпионатлар тоифасига киради. Ўтган йили кутилмаганда Юрген Клопп бошчилигидаги "Боруссия" инқироз кўчасига кириб қолган ва мавсум якунига келиб дортмундликлар бироз ўзларини тутиб олишган эди. Бу сафар эса ўтган мавсумни жуда кўтаринки руҳда ўтказган "бўрилар"га кўз тегди. Европа чемпионлар лигасида чорак финалига қадар етиб борган "Вольфсбург" жамоасининг бундеслигадаги ишлари юришмади. Улар ўтказилган 34 ўйинда 47 маротаба рақиблари дарвозасини ишғол этишган бўлса, ўз дарвозаларидан 49 бор тўп ўтказиб юборишди. Шунга яраша турнир жадвалида ҳам 8-поғонани банд этишди. Шундай қилиб "бўрилар" келаси мавсумни еврокубокларсиз ўтказишларига тўғри келади.





Кутилмаган юриш

Германия пойтахти Берлин шаҳрининг "Герта" жамоаси учун жорий мавсум анча муваффақиятли кечди десак янглишмаган бўламиз. Ўтган йили "Герта" тўплар нисбатига кўра бундеслигада жон сақлаб қолган бўлса, ушбу йили уларни тўхтатиб қолиш ҳар қандай жамоа учун жуда қийин бўлди. Фақатгина пешқадамларга қарши ўйинларда баҳсни бой берган "Герта" қолган жамоаларга имконият қолдирмади. Поль Дардаи шогирдлари мавсум якунига қадар ЕЧЛ йўлланмаси ва медаллар учун кескин олиб боришди. фақатгина ҳал қилувчи сўнгги турлардаги омадсизлик уларни ЕЧЛга эмас, Европа лигасига йўлланма берувчи ўринни эгаллашларига сабабчи бўлди. Умуман олганда ўтган йили шунчаки омад туфайли бундеслигада қолган "Герта" учун 7-ўринни қўлга киритиш муваффақият деса бўлади. Фақатгина тўкис бахт учун жамоа ЕЧЛ зонасида қола олмади. Ваҳоланки жамоа анча вақт 3-4 ўрин орасида юрганди. Лекин Поль Дардаи жамоасининг кўрсатган ўйинлари ва натижалари таҳсинга лойиқ. Ниҳоят Берлин энди еврокубок ўйинларига мезбонлик қилиш имкониятига эга. Фақатгина "Герта" саралаш босқич ўйинларида муваффақият қозонса етарли.





Robert LewanGOALski.

Ҳа, янглишмадингиз, бу "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски. Гап бундеслига тўпурари ҳақида кетади. Ушбу мавсумда Германия чемпионатида 30та гол киритган Роберт Левандовски энг кўп гол урган футболчига берилган совринни ўз уйига олиб кетди. Эски жамоаси ва собиқ жамоадоши Пьер-Эмерик Обамеянг билан кечган курашда Роберт бундеслиганинг энг яхши тўпурари номига сазовор бўлди. Шунингдек, Роберт Левандовски бундеслигада бир мавсумда 30та гол урган илк хорижлик футболчига айланди.
Роберт Левандовски ҳақида гап кетганда, унинг жорий мавсумда захирадан майдонга тушиб, 9 дақиқа ичида "Вольфсбург" дарвозасига киритган 5та голи хусусида тўхталиб ўтмасак бўлмайди. Энг қизиғи, шундан сўнг "бўрилар" ҳам инқироз кўчасига кириб қолишди. Ҳаммасига Robert LewanGOALski "айбдор".




Кашфиёт

"Байер" ҳужумчиси Юлиан Брандт жорий мавсумда Бундеслигада порлаган футболчи бўлди. Юлиан бундеслигадаги ўзининг дебют ўйинини икки йил аввал ўтказган бўлсада, 20 ёшли ҳужумчи ушбу мавсум асосий таркибдан муқим жой олди ва жамоасининг бир қатор муҳим голларига муаллифлик қилди. Брандт асосан чап қанот вингери сифатида ҳаракат қилганига қарамасдан, 9та гол киритди ва 4 марта жамоадошларининг голига ҳаммуаллифлик қилди. Брандт жорий мавсумда "Байер" таркибида 29 ўйинда иштирок этди. Германия терма жамоасининг бош мураббийи Йоахим Лёв ҳам Юлиан Брандтни бежизга Евро-2016га бориши мумкин бўлган кенгайтирилган таркибга киритгани йўқ.




Фактлар

- Энг кўпол жамоа: "Айнтрахт" (96 огоҳлантириш ва 3 четлатиш)
- Энг кўп гол урган жамоа: "Боруссия Дортмунд" (82 гол)
- Энг кам гол ўтказган жамоа: "Бавария" (17 гол)


Бундеслигадан қуйи лигага тушиб кетган жамоалар

Кутилмаганда "Ганновер" жамоаси учун ушбу мавсум анча муваффақиятсиз кечди. 34 ўйиндан атига 7 беллашувда ғалаба қозонган ва 4 ўйинда дуранг қайд этган "Ганновер" ҳақли тарзда охирги ўринни эгаллади ва кучлилар сафидан тушиб кетди. "Ганновер"га "қўшни" сифатида эса яна бир Германиянинг номдор жамоаси "Штутгарт" уларга ҳамрохлик қилди. Қувноқ футбол ўйнашни ёқтирадиган "Штутгарт" ўтказилган 34 учрашувнинг ярмидан кўпини рақибларига бой берди ва жами 33 очко ишлаб 17-поғонадан жой олди. Бу жамоа энди келаси мавсумда Бундеслигага чиқиш учун тер тўкишига тўғри келади. Энг қўпол жамоа сифатида ном қозонган "Айнтрахт" эса 16 ўринни эгаллади. Уларда ҳали кучлилар сафида қолиш имконияти мавжуд. Бунинг учун улар Бундеслига-2да учинчи ўринни олган "Нюрнберг" билан Бундеслига "чипта"си учун ўтиш ўйини орқали кураш олиб боришади.





Бундеслигага йўл олган иккита жамоа номи маълум


Германия чемпионатининг биринчи табақали Бундеслига-2 лигасида "Фрайбург" 72 очко тўплаб биринчи ўринни эгаллади ва Бундеслигага йўл олди. Улардан 7 очко кам жамғарган "РБ Лейпциг" ҳам ўзларининг олий мақсадларига эришишди. Фақатгина Бундеслига-2да учинчи поғонани олган "Нюрнберг" ҳамда Бундеслигада плей-офф ҳудуди саналган 16-ўринни эгаллаган "Айнтрахт" ўртасида мисоли финал баҳси бўлиб ўтади. Ушбу тўқнашувда ким ғолиб бўлса, ўша жамоа келаси мавсумни кучлилар қаторида ўтказишга муваффақ бўлади.



Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика