Бундеслига. 23-тур баҳслари бир дақиқалик сукут билан бошланади

Eldor Akmurzayev
20 фев 2020, 21:15
Бунга Германиянинг Ханау шаҳрида юз берган отишма сабаб бўлган.

Воқеа туфайли 11 нафар фуқаро вафот этгани айтилмоқда.

“Ханауда юзага келган вазият даҳшатли жиноятдир. Немис футболи шу муносабат дам олиш кунлари ҳамдардлик билдиради”, – дейди Бундеслиганинг ижроия қўмитаси раиси Кристиан Зайферт.

Эслатиб ўтамиз, 23-тур беллашувлари 21-24 февраль саналарида ўтказилади. Футболчилар эса қора боғичда майдонга тушишади. 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: DFL