UZ

Сўнгги янгиликлар

09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  1 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  2 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  1 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  6 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  3 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  5 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  107 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8

Бунақаси бўлмаган! 3 дақиқада 20 мингта чиптага буюртма келиб тушди Янгиликлар

Бунақаси бўлмаган! 3 дақиқада 20 мингта чиптага буюртма келиб тушди

25 ноябрь куни Саудия Арабистони чемпионатида Жидда дербиси бўлиб ўтади.

Шу куни "Ал Иттиҳод" мезбон сифатида ҳамшаҳари "Ал Аҳли"ни қабул қилади. Маълумки, ҳар икки жамоа уй учрашувларини битта стадионда ўтказади. Саудия Арабистони Про лигаси 10-туридан ўрин олган мазкур баҳсга қизиқиш ҳозирдан катта.

Ишонасизми, чипталар ҳали сотувга чиқарилмасдан қандайдир уч дақиқа ичида 20 мингта чиптага буюртма келиб тушди. Бунақаси Осиё футболида камдан кам кузатилади. Тасаввур қилинг-а, 3 дақиқа ичида 20 мингта чиптага олдиндан буюртма!

Энди Жидда шаҳрида бўлиб ўтадиган ўйин танаффус пайтида лотерея ўйналадими-йўқми, буни билмаймиз. Агар каттароқ бирорта соврин қўйилганида бир киши шунча билетни сотиб олибди деб тахмин қилса бўларди. Лекин сир эмас, Саудияда мухлислар шундоқ ҳам футболга қизиқади ва буюртма минглаб фанатлар томонидан берилганини тахмин қилиш қийин эмас.

Турнир жадвалида "Ал Иттиҳод" 9та ўйиндан сўнг ҳали бирорта ғалабага эришмай, 2 очко тўплаган ҳолда охирги ўринни эгаллаб турибди. "Ал Аҳли" эса 19 очко билан 3-ўринда боряпти. Ҳозирча жадвал пешқадами "Ал Ҳилол" - 9та ўйин, 9 ғалаба, 27 очко.

25 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Жидда дербиси бизнинг вақт билан 21:40да старт олади.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика