Бугунги туғилган кунлар... Сизларни табриклаймиз!

Tolibjon Qosimov
6 июн 2015, 12:00
Сайтимиз орқали футбол соҳасида меҳнат қилиб келаётган инсонларни таваллуд айёмлари билан табриклашга одатланганмиз.
Қаршининг "Насаф" жамоаси бош менежери Шамил Ярулин бугун 59 ёшни қарши олди.

ЎФФ матбуот хизмати ходими Бахтиёр Маметов 28 ёшга тўлди.

Шунингдек, сайтимизнинг рус тили бўлимини ривожлантириб келаётган ҳамкасбимиз Омонжон Тўхтамирзаев бугун 20 ёшга тўлганини нишонламоқда.

Сайтимиз номидан барчангизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва бахт тилаб қоламиз.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia