UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  5 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  4 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  28 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

Бугун яна бир ёшга улғайган футбол қироллари Янгиликлар

Бугун яна бир ёшга улғайган футбол қироллари

Футбол оламининг энг кучли ҳужумчилари Криштиану Роналду ҳамда Неймар таваллуд айёмини нишонламоқда.

Шу фурсатдан фойдаланиб, уларнинг футбол оламидаги йўли, ўйин услуби, ютуқлари ва шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотларни ёдга оламиз.

Қаҳрамонларимизнинг болалиги ва оиласи ҳақида

Роналду

Криштиану Роналду 1985 йилнинг 5 февралида Португалиянинг Фуншал шаҳрида дунёга келган. Ёшлигида ота-онаси уни Ронни деб чақиришган. Отаси Жозе Диниша Авейру оддий боғбон бўлган, онаси Мария Долореш Авейру эса ошпаз бўлиб ишлаган. Криш оилада энг кичик фарзанд бўлган: акаси Угу, опалари Эльма ва Лилиан Катиа. "Болалигим қийинчиликда ўтган, аммо менга бирор нарса етишмаганини эслолмайман, — ёдга олади Криштиану Роналду. — Биз ҳеч нимага муҳтож бўлмаслигимиз учун ота-онам тиним билмай ишлашарди".

Роналдунинг отасидан олган илк совғаси футбол тўпи бўлган (ҳалигача уни сақлаб қўйган). Болалигидаги энг севимли машғулоти эса футбол ўйнаш эди. Баъзида футбол туфайли овқатланишни ҳам унутиб қўйган, ҳаттоки дарс вақтида ойнадан ошиб тушар ва тўп тепиш учун қочарди. Шу сабабли, мактабдаги баҳолари қониқарсиз эди.

Криштиану 8 ёшга тўлганида отаси Жозе ўғлини болалар футбол жамоаси "Андоринья"га беради. Отаси шу клубда маъмур бўлиб ҳам ишлаган. Жамоа президенти Рун Сантуш шундай эслайди: "Роналдуни илк бор кўрганимда, бошқаларга ўхшамаслиги ва ноёб футболчи бўлиб етишишини пайқаган эдим. Лекин барчасига бунчалик тез эришади деб ҳеч ҳам ўйламагандим". Жамоадагилар Криштиануни "Абелинья" (португалчадан таржима қилинганда "ари" деган маънони билдиради) деб чақиришган. "Чунки мен кичкина эдим, бутун майдон бўйлаб югуриб юрардим, яна майда қадамлар билан. Ҳа кулгули, лекин ҳозир ҳам шундай югураман", — дейди футболчи.


Неймар

Неймар 1992 йил 5 февраль куни Бразилиянинг Можи-дас-Крузис шаҳарчасида заргарлар оиласида дунёга келган. Отаси Неймар Сантос аввал футболчи бўлган, ўғли туғилган пайти заргарлик буюмларини сотиш билан шуғулланган. Онаси Надин Сантос уй бекаси бўлган. Неймарнинг битта синглиси бор — Рафаэлла.

Ўғли туғилганидан сўнг оила Сан-Висентига кўчиб кетади. Неймар улғайган сари спортга меҳр қўя бошлайди. Отаси унинг биринчи устози бўлди ва футболнинг сир-асрорларини "Барселона"нинг бўлажак форвардига ўргата бошлади. 2003 йил Неймар "Сантос" болалар академиясига қабул қилинди ва оила яна яшаш жойини ўзгартиришга мажбур бўлди: Сантос шаҳрига кўчиб боришди. Ёш футболчининг ноёб ўйин услуби етакчи клублар қизиқишига сабаб бўлди. Натижада Неймар 12 ёшида Пиреней ярим ороллари томон йўл олди: бу ерда футболчи маълум муддат Мадриднинг "Реал" клуби академиясида шуғулланди, аммо якунда яна Сантосга қайтиб борди.


Ўйин услуби

Роналду — атлет, чақмоқ каби тез, икки оёқ билан ҳам ажойиб тепа оладиган, якка кураш санъатини қойилмақом даражада бажарадиган футболчи. Фергюсон айтганидек, ҳар қандай баҳсда Роналду 2-3 марта қулай вазиятга эга бўлишига ишонаверинг, чунки у ҳаммадан тез югура оладиган ва энг баландга сакрай оладиган ўйинчидир. Агар инсоннинг барча фазилатларини умумлаштирадиган бўлсак, у ҳолда Роналду — сайёрамизнинг энг мукаммал футболчисидир. Ҳа, 35 ёш бўлишига қарамай, ҳамон тўпурарлар пойгасида етакчилардан бири бўлиб келаётгани бежизга эмас, назаримизда.

Лекин португалиялик тўп билан ишлаш борасида Неймарга имкониятни бой беради, айниқса дриблинг борасида. Криштиану тезликни ошириб, ўзини тўпга отиб, бўш зона излаган вақтда унга етадигани топилмайди, гўё. Худди уни ҳеч ким тўхтата олмайдигандек... Рақиб ҳимояси зич ҳаракат қилиб, унга умуман эркинлик қолдирмаса, ўзини ноқулай ҳис қила бошлайди. Неймар ўйини эса худди соҳилдаги романтикага ўхшайди. Уч рақибни алдаб ўтиш, тўпни эҳтиёткорлик билан оёқ орасидан олиб ўтиш, ниҳоятда қийин вазиятдан чиқа олиш — бразилиялик ўйинчи буларнинг барини аъло даражада уддалайди. Шу билан бирга, ажойиб тарзда шерикларининг кескин ҳаракатини яхши ҳис қила олади.

Очиғини айтганда, футбол оламида қай бири кучли деган мавзуда тинимсиз баҳслашиш мумкин. Ҳар кимнинг севимли ўйинчиси ўзи учун энг зўри. Асосийси, Роналду ва Неймарнинг кучли хислатлари улар ўйнайдиган жамоага жуда ҳам мос келади.


Неймар эришган ютуқлар

"Барселона"
Испания чемпиони: 2014/15, 2015/16
Испания Кубоги соҳиби: 2014/15, 2015/16, 2016/17
Испания Суперкубоги соҳиби: 2013
УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби: 2014/15
УЕФА Суперкубок соҳиби: 2015
Клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати ғолиби: 2015

"Пари Сен-Жермен"
Франция чемпиони: 2017/18, 2018/19
Франция Кубоги соҳиби: 2017/18
Франция Суперкубоги соҳиби: 2018

Бразилия термаси
Олимпия чемпиони: 2016
Конфедерациялар Кубоги соҳиби: 2013

Шахсий совринлар
Бразилия чемпионатининг энг яхши ҳужумчиси: 2010, 2011, 2012
Бразилия Кубогининг энг яхши тўпурари: 2010
Жанубий Америка ёшлар чемпионатининг энг яхши тўпурари: 2011
Либертадорес Кубогининг энг яхши ўйинчиси: 2011
Бразилия чемпионатининг энг яхши ўйинчиси: 2011
Либертадорес Кубогининг энг яхши тўпурари: 2012
Жанубий Америкада йил футболчиси: 2011, 2012
Конфедерациялар Кубогининг "Олтин тўп" соҳиби: 2013
"Олтин самба" мукофоти соҳиби: 2014, 2015, 2017

"Барселона"нинг 600 ва 1000-голлари муаллифи
УЕФА Чемпионлар Лигасининг энг яхши тўпурари: 2014/15
УЕФА Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичидаги энг яхши ўйинчиси: 2014/15

Рекордлари
Либертадорес Кубоги ва УЕФА Чемпионлар Лигаси тарихида хет-трикка эришган футбол тарихидаги биринчи ўйинчи (2013/14)
"Барселона"нинг УЕФА Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг тезкор хет-трик муаллифи


Роналду эришган ютуқлар

"Спортинг" (Лиссабон)
Португалия Суперкубоги соҳиби: 2002

"Манчестер Юнайтед"
Англия чемпиони: 2006/07, 2007/08, 2008/09
Англия Кубоги соҳиби: 2003/04
УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби: 2007/08
Англия Суперкубоги соҳиби: 2007
Клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати ғолиби: 2008

"Реал Мадрид"
Испания чемпиони: 2011/12, 2016/17
Испания Кубоги соҳиби: 2010/11, 2013/14
УЕФА Чепмионлар Лигаси ғолиби: 2013/14, 2015/16, 2016/17, 2017/18
УЕФА Суперкубоги соҳиби: 2014, 2017
Испания Суперкубоги соҳиби: 2012, 2017
Клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати ғолиби: 2014, 2016, 2017

"Ювентус"
Италия чемпиони: 2018/19
Италия Суперкубоги соҳиби: 2018

Португалия термаси
Европа чемпиони: 2016
УЕФА Миллатлар Лигаси ғолиби: 2018/19

Шахсий совринлари
France Football версиясига кўра, "Олтин тўп" соҳиби: 2008, 2016, 2017
ФИФА "Олтин тўп" соҳиби: 2013, 2014
"Олтин бутса" соҳиби: 2008, 2011, 2014, 2015
ФИФА версиясига кўра, дунёнинг энг яхши футболчиси: 2008, 2016, 2017
Европа чемпионатининг энг ёш ўйинчиси: 2004
УЕФА Чемпионлар Лигасининг энг яхши ўйинчиси: 2008
Италияда йил футболчиси: 2019
УЕФА Чемпионлар Лигасининг энг яхши тўпурари: 2008, 2013, 2014, 2015, 2016, 2017, 2018

Европа чемпионатининг энг яхши тўпурари: 2012
Англия Премьер-лигасининг энг яхши тўпурари (АПЛ "Олтин бутса"си): 2008
Португалиянинг хорижда ўйнайдиган энг яхши ўйинчиси: 2006, 2007, 2008, 2009, 2010, 2011, 2013
"Манчестер Юнайтед"нинг 1000-голи муаллифи (2005 йил 29 октябрь куни "Мидлсбро"га қарши баҳсда)
"Манчестер Юнайтед"да мавсумнинг энг чиройли голи мукофоти соҳиби: 2008, 2009
Marca ўқувчилари версиясига кўра, Европадаги энг фойдали ўйинчи: 2012/13

Рекордлари
Европа чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурар: 9та гол
Европа чемпионати саралаш босқичларидаги энг яхши тўпурар: 25та гол
Португалия термаси тарихидаги энг яхши тўпурар: 93та гол
Ўтказилган ўйинлар сони бўйича Португалия термаси рекордчиси: 160 ўйин
Европа чемпионатларидаги урилган голлар сони бўйича Португалия термаси рекордчиси: 9та гол
Клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати тарихидаги энг яхши тўпурар: 7та гол
УЕФА Чемпионлар Лигаси ва Европа Кубоги чемпионатларида бир мавсум ичида урилган голлар сони бўйича рекордчи: 17та гол (2013/14)
УЕФА Чемпионлар Лигасининг бир мавсумида гуруҳ босқичида урилган голлар сони бўйича рекордчи: 11та гол
УЕФА Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичидаги энг яхши тўпурар: 65та гол

"Реал Мадрид" тарихидаги энг яхши тўпурар: 450та гол
Бир мавсум ичида урилган голлар сони бўйича "Реал Мадрид" рекордчиси: 61та гол
Мадрид дербиси тарихидаги энг яхши тўпурар: 21та гол
Кетма-кет уч марта ФИФА тўпларини қўлга киритган ягона ўйинчи: бронза (2007), кумуш (2009), олтин (2008)
Испания чемпионатида бир мавсум ичида амалга оширилган хет-триклар сони бўйича рекордчи: 8та хет-трик
УЕФА Чемпионлар Лигаси тарихида кетма-кет 11 учрашувда гол урган ягона ўйинчи
УЕФА Чемпионлар Лигасининг битта мавсумида амалга оширилган хет-триклар сони бўйича рекордчи: 3та хет-трик


Шахсий ҳаёт

Роналду

Криштианунинг шахсий ҳаёти миш-миш ва ғийбатларга тўла. У илк бор 2001 йил бразилиялик футболчи Марио Жарделанинг синглиси  Жордана билан учрашиб юрган. Аммо Криш Туманли Альбионга кетганидан сўнг улар ўртасидаги муҳаббат ўз ниҳоясига етган. Роналдунинг суюклилари орасида испаниялик модель Нереида Гальярдо ҳам бор. Летиция Филиппи, Пэрис Хилтон, Ирина Шейк... Рўйхатни ҳали узоқ давом эттириш мумкин. Аммо келинг Роннининг ҳақиқий муҳаббатига тўхталамиз. 2016 йил ноябрь охирларида Роналдунинг ҳаётида испаниялик модель Жоржина Родригес пайдо бўлди, у португалияликдан 10 ёш кичкина.

2017 йил июнда футболчининг мухлислари Криштиану Роналдунинг эгизак фарзандлари туғилганидан хабар топишди. Уларнинг исми Мэтью ва Ева. Шу йилнинг ноябрида эса спортчи тўртинчи бор ота бўлгани маълум бўлди. Унинг севгилиси Жоржина Родригес қиз фарзанд кўрди ва унинг исмини Алана-Мартина қўйишди.


Неймар

Неймарнинг заиф томони — чиройли қизлар.

Неймарнинг суюкли қизи бўлиш жуда осон: бунинг учун Бразилияда яшаш (негадир у ватандошлари билан учрашишни афзал кўради), оммавий соҳада ишлаш (модель, актриса ёки блогер, ягона истисно ҳолат — адвокат Элизабет Мартинес) ва чиройли қоматга эга бўлиш.

Қизлар бразилияликка таъсир кўрсатмайди, аксинча улар декоратив вазифани бажарадилар: ўйинчининг инстаграм саҳифасига ажойиб суратлар жойланишига сабабчи бўладилар. Унинг хонимларга нисбатан самимий туйғулари борми ёки уларни фақат навбатдаги атрибут сифатида қабул қиладими, бу бизга қоронғу. Неймар деярли ҳар йили қиз дугонасини алмаштиради, қолаверса вақт камлиги туфайли улар билан жуда кам учрашади. Шунга қарамай, Неймар ягона севгилиси бўлиши, бир аёл турмуш қуриб, умрбод у билан бахтли ҳаёт кечиришни орзу қилишини тан олган: "Мен суюкли аёлимни учратишни, унга уйланиб фарзандли бўлишни истайман. Бу ҳақида дўстларимга ҳам жуда кўп айтаман", — деган эди бразилиялик "SporTV"га берган интервьюсида.

Неймарнинг ҳаётида ўчмас из қолдирган қиз Каролина Дантас бўлади: 2011 йил (Неймар 19 ёшда эди) у ўғил фарзанд кўради. Ҳозир Лука 9 ёшда. Болакай онаси билан Бразилияда яшайди. Неймар ойда бир марта фарзанди билан учрашиб, у билан вақтини ўтказишга ҳаракат қилади. Неймарни ғамхўр ота сифатида кўришга ўрганмаганмиз, бироқ у ўғлини ростдан ҳам яхши кўради: "Лука узоқда экани мени қийнайди. У билан деярли ҳар куни телефон орқали гаплашишга ҳаракат қиламан", - деган эди Неймар.


Кимгадир Криштиану Роналду ёқади, кимдир эса Неймар ўйинларини кўриб завқланади. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам, улар улкан иқтидор соҳиблари экани ва футбол тарихида ўзига яраша ўчмас из қолдираётганлари айни ҳақиқат. Яна бир бор уларни таваллуд айёмлари билан табриклаб, фаолиятларида омад ёр бўлишини тилаймиз.


Нозима Зарипова тайёрлади

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика