UZ

Сўнгги янгиликлар

10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истмадим"  0 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  5 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  16 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  4 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  48 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  2

Бугун ва эртага 145 йиллик мусобақада ярим финал ўйинлари бўлиб ўтади Янгиликлар

Бугун ва эртага 145 йиллик мусобақада ярим финал ўйинлари бўлиб ўтади

23 ва 24 апрель кунлари Англия кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтади.

1871 йилдан буён ўтказиб келинаётган ушбу кубокда бу мавсумда 736та клуб иштирок этди.

Ҳозирга келиб уларнинг 4таси соврин учун курашни давом эттирмоқда.

Мусобақа регламентига кўра ярим финал ва финал Лондондаги "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтади. Бугун дастлабки ярим финалда "Эвертон" ва "Манчестер Юнайтед" клублари тўқнаш келишади. Баҳсни Энтони Тэйлор бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.

МЮ ушбу кубокни 11 бор қўлга киритган. Сўнгги марта Манчестер клуби 2004 йил Англия кубогини ютган. "Эвертон" 5 марта кубокда зафар қучган. Охирги марта 1995 йилда ушбу соврин "Эвертон" музейига борган эди.

Эртага эса "Кристал Пэлас" ва "Уотфорд" ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Бу ўйинда Крейг Паусон ҳакамлик қилади.

"Кристал Пэлас" бир марта 1990 йилда Англия кубоги финалига чиқиб МЮга ютқазиб қўйганди. "Уотфорд" ҳам бу кубок финалига бир бор чиққан. 1984 йилда ҳал қилувчи баҳсда жамоа "Эвертон"га имкониятни бой бериб қўйган.

Бу йилги Англия кубоги финали 21 май куни бўлиб ўтади.


Англия кубоги. Ярим финал

23 апрель - "Эвертон" - "Манчестер Юнайтед" (21:15)

24 апрель - "Кристал Пэлас" - "Уотфорд" (20:00)

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика