Бугун U-23 Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади

Narzulla Saydullayev
12 сен 2015, 10:44
Бугун Қатар пойтахти Доха шаҳрида 2016 йилда бўлиб ўтадаган U-23 ёшлар ўртасидаги ОЧ финал босқичига қуръа ташланади.

Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 14:00да бошланади ва унда ОЧ финал босқичида ўйнайдиган барча мамлакат вакиллари қатнашади, - деб ёзилади ЎФФ расмий твиттерида.

Осиё чемпионатида Виктор Жалилов бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси қатнашади.

Қатардаги қитъа биринчилигида иштирок этувчи жамоалар рўйхати: Қатар, Австралия, Жанубий Корея, Сурия, КХДР, Хитой, Таиланд, Саудия Арабистони, Эрон, БАА, Яман, Вьетнам, Ироқ, Иордания, Ўзбекистон. 

Бироқ Ўзбекистондан айнан ким ушбу қуръа ташлаш маросимида иштирок этиши хабар қилинмаган. 


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›