Бугун U-20 Осиё кубогига қуръа ташланади!

Omonjon To`xtamirzayev
7 ноя 2024
Бугун, 7 ноябрь, Хитойнинг Шенчжен шаҳрида Осиё Кубогига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Жараён Тошкент вақти билан соат 12:00 да Хитойнинг Шенчжен шаҳрида старт олади.

Жамоалар 4 та саватчага ажратилган бўлиб, амалдаги мусобақа ғолиби Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 1-саватчадан ўрин олган.


1-саватча
Хитой (мусобақа мезбони)
Ўзбекистон
Ироқ
Япония

2-саватча
Корея Республикаси
Австралия
Эрон
Иордания

3-саватча
Индонезия
Саудия Арабистони
Сурия
Қирғиз Республикаси

4-саватча
Қатар
Таиланд
Яман
КХДР

Маълумот ўрнида, мазкур мусобақа Чилида бўлиб ўтадиган 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги ФИФА Жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ҳам ўтайди. Мусобақанинг энг яхши 4 та жамоаси 2025-йилги ёшлар ўртасидаги мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: UFA