Бугун U-17 Осиё кубогига қуръа ташланади
23 янв 2025 10:07
Янгиликлар
Бугун U-17 Осиё кубогига қуръа ташланади
Маросим Тошкент вақти билан соат 12:00да бошланади. Қуръада жамоалар 4 та саватчага ажратилган бўлиб, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси 2-саватчадан ўрин олган:
1-саватча
Саудия Арабистони (мусобақа мезбони)
Япония
Корея Республикаси
Эрон
2-саватча
Австралия
Яман
Ўзбекистон
Тожикистон
3-саватча
Таиланд
Ветнам
Ўмон
Афғонистон
4-саватча
Хитой
Индонезия
КХДР
БАА
Маълумот ўрнида, ОФК жамоаларни саватчаларга ажратишда сўнгги учта Осиё кубогида (Ҳиндистон-2016, Малайзия-2018 ва Таиланд-2023) эришилган натижаларни ҳисобга олган.
Мазкур мусобақа Қатарда бўлиб ўтадиган 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги ФИФА Жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ҳам ўтаб беради. Мусобақанинг энг яхши 8 та жамоаси 2025-йилги ўсмирлар ўртасидаги мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар