Бугун туғилган кунини нишонлаётган Рэшфорд ўтган мавсумда психологик муаммоларга дуч келганини таъкидлади
31 окт 2022 14:20
Янгиликлар
Бугун туғилган кунини нишонлаётган Рэшфорд ўтган мавсумда психологик муаммоларга дуч келганини таъкидлади
У "Вест Хэм"га қарши ўйинда ўзининг 100-голини урди.
"Ҳозир клубда ва машғулот майдончасида бошқача энергия ҳукм сурмоқда. Энди мен ўзимни иштиёққа бой ҳис қиляпман. Айнан шу билан менда муаммо бор эди.
Баъзида менда ўзига хос психологик муаммолар юзага келди. Мен на майдонда, на унинг ташқарисида ўзимга ўхшардим. Бу мавсумда ўтган мавсумдагидан энг катта фарқ айнан шунда.
Журналистларнинг вазифаси майдонда бўлаётган воқеалар ҳақида гапириш эканлигини тушунаман, лекин футболчилар ҳар бир ўйиндан олдин хаёлини бир жойга жамлашлари керак. Ўтган мавсумда кўпинча психологик ҳолат билан боғлиқ муаммоларга дуч келгандим, шунинг учун вақти-вақти билан мен билан содир бўлган воқеалардан ажабланганим йўқ", – деди Маркус "Sky Sports" нашрига берган интервьюсида.
Фикрлар