UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  1 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  8 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 00:11А Серия. "Пиза" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  24

Бугун: "Тилло бола" туғилган кун Янгиликлар

Бугун: "Тилло бола" туғилган кун

Бугун "Ливерпуль" афсонаси - Майкл Оуэн таваллуд топган кун.

Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн бугун 38 ёшга қадам қўйди.

2013 йилда ўзининг футболчилик фаолиятини якунлаган ажойиб ҳужумчининг охирги жамоаси премьер лига вакили "Сток Сити" клуби бўлган.

Майкл Оуэн Англиянинг барча ёш тоифасидаги жамоаларида ўйнаган. Англия терма жамоаси сафида эса 89 учрашувда майдонга тушган ва рақиблари дарвозасини 40 бор ишғол этган.


Майкл Оуэннинг энг гуллаган даври 1996-2003 йилларга тўғри келади. Айнан шу вақт оралиғида Майкл Оуэн ўзининг ёрқин ўйинлари билан барчани лол қолдирган.

"Тилло бола" 2001 йилда "Олтин тўп" совринига ҳам эга чиққан.

"Ливерпуль"дан "Реал"га ўтганидан кейин Оуэннинг фаолиятида пасайиш юзага келганди.

"Реал" асосан захира ўриндиғида михланиб қолган Оуэн бир йил ўтиб жамоадан кетиш пайига тушади.
ЖЧ-2006да боришни истаган Оуэн ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида "Ньюкасл" таклифини қабул қилади.

Оуэн Германияда ўтган мундиалда иштирок этади ва Швецияга қарши баҳсда олган жароҳати туфайли кўп муддат футболдан четда қолади.

Кейинги мавсумда эса унинг "Ньюкасл"даги фаолияти ҳам жуда омадсиз чиқади ва натижада жамоа билан чемпионшипга тушиб кетади.


Шундан сўнг Оуэн "Манчестер Юнайтед" жамоасига кўчиб ўтади. Оуэннинг айнан шу қарори туфайли "Ливерпуль" мухлисларининг жуда катта қисми ғазабланади.

"Ливерпуль" "эркатойи"нинг "Манчестер Юнайтед" либосида кўриш мерсисайдликлар учун жуда оғир бўлади.

Оуэннинг "Манчестер Юнайтед"даги фаолияти ҳам муваффақиятли чиқмайди. Шундан сўнг ҳужумчи "Сток Сити"га йўл олади ва айнан шу клубда бутсасини михга илади.


Шахсий ҳаёти ҳақида
Майкл Оуэн футболчилар оиласида туғилган. Унинг отаси Терри Оуэн "Эвертон" жамоасида ўйнаган.
Майкл Оуэн мактабдаги муҳаббати Луиза Бонсаллга уйланган.
Майкл Оуэннинг тўрт нафар фарзанди бор: 3 қиз (Жемму Роуз, Эмили Мэй, Жессика), 1 ўғил (Майкл Джеймс).

Эришган ютуқлари:
Англия кубоги: 2000/01
Футбол Лига Кубоги: 2000/01, 2002/03, 2009/10
Англия Суперкубоги: 2001, 2010
УЕФА Кубоги: 2000/01
УЕФА Суперкубоги: 2001
Англия Премьер лигаси ғолиби: 2010/11

Шахсий ютуқлари:
Англия премьер лигасида йил футболчиси: 1997/98
Англия премьер лигаси тўпурари: 1997/98, 1998/99
BBC талқини бўйича "Йил Спортчиси": 1998
"Олтин тўп" соҳиби: 2001


Майкл Оуэн бутун футболчилик фаолияти давомида 542 ўйинда иштирок этган ва 254та гол урган.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика