

"Ростов" бугун Қатарда бўлиб ўтаётган Париматч Премьер Кубоги доирасидаги иккинчи ўйинини "Партизан" жамоасига қарши ўтказади.
Ўйин Доҳадаги Aspire Academy майдонида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, "Ростов" мусобақадаги илк ўйинини Москванинг "Спартак" жамоасига қарши ўтказиб 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.




